Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Бунёдкор» – «Ал-Ҳилол». Видео превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Бунёдкор” Осиё Чемионлар лигаси ним чорак финали доирасида Саудия Арабистони вакили “Ал-Ҳилол” клуби билан куч синашади.

1/8 финалнинг Тошкентдаги ўтадиган илк учрашуви олдидан жамоаларнинг ушбу босқичгача етиб келган йўли ҳамда ҳар иккала клубнинг Осиё Чемпионлар лигаси аввалги йилги турнирларида қандай натижалар қайд этгани ҳақида тўхталиб ўтамиз.

“Ал-Ҳилол” клуби Саудия Арабистонининг энг совриндор клуби ҳисобланади. Клуб музейида оз эмас, кўп эмас нақд – 53та тур хил йирик соврин бор. Ар-Риёдликлар 13 карра Саудия Арабистони чемпиони, 6 карра “Қирол кубоги”, 12 карра “Шаҳзода кубоги”, 8 карра “Саудия Арабистони футбол федерацияси кубоги”, бир марта “Саудия футбол фонди кубоги”, 2 карра Осиё клублар чемпионати ғолиблиги (ҳозирги Осиё Чемпионлар лигаси), 2 карра Осиё кубок эгалари кубоги соҳиби, 2 карра Осиё супер кубоги, 2 карра араб мамлакатлари кубок эгалари соҳиби, 2 карра араб мамлакатлари Чемпионлар лигаси ғолиби, араб мамлкатлари супер кубоги соҳиби ва Саудия-Миср супер кубоги соҳиби ҳисобланишади.

Клуб 1957 йили ташкил топган. Уй учрашувларини 67 минг мухлисга мўлжалланган “Қирол Фаҳд” стадионида ўтказишади. Жамоа жорий йилги Осиё Чемпионлар лигаси турнирида Саудия Арабистони вице-чемпиони сифатида иштирок этмоқда. “Ал-Ҳилол” чорак финалга “В” квартетида Қатарнинг “Ал-Садд”, Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Аҳли” ва Эроннинг “Сепаҳон” клубларидан кўпроқ очко жамғариб, биринчи ўрин билан йўлланма олди. Эътиборлиси, саудияликлар ҳам худди “Бунёдкор” сингари гуруҳ босқичининг биринчи даврасидан сўнг атиги икки очкога эга эдилар. Лекин Сами Ал-Жабр мураббийлик қилаётган клуб иккинчи давра учрашувларида юқори натижалар қайд этиб, гуруҳни биринчи ўринда якунлади.

“Бунёдкор” гуруҳ босқичини фантастик тарзда қандай ўтказгани мухлисларга жуда яхши таниш.

“Босслар” лақаби билан номланадиган ар-риёдликлар Осиё Чемпионлар лигасида 10-бор иштирок этишмоқда. Клубнинг ҳозиргача қайд этган энг яхши кўрсаткичи 2010 йилги турнирга тўғри келади. Ўшанда “Ал-Ҳилол” финал остонасида Эроннинг “Зоб-Аҳан” клубига имкониятни бой бериб қўйишганди.

“Ал-Ҳилол”нинг ОЧЛда қайд этган кўрсаткичлари

Йил

Босқич

2014

1/8 финал (ҳозирча)

2013

1/8 финал

2012

1/4 финал

2011

1/8 финал

2010

1/2 финал

2009

1/8 финал

2008

Қатнашмаган

2007

1/4 финал

2006

Гуруҳ босқичи

2005

Қатнашмаган

2004

Гуруҳ босқичи

2002/2003

Гуруҳ босқичи

Қитаъмизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси турнирида “Бунёдкор” еттинчи бор қатнашмоқда. Қувонарлиси шундаки, “қалдирғочлар” ҳар сафар гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтишмоқда. Бу борада “Бунёдкор” турнирнинг рекордчиси ҳисобланади.

“Бунёдкор”нинг ОЧЛда қайд этган кўрсаткичлари

Йил

Босқич

2014

1/8 финал (ҳозирча)

2013

1/8 финал

2012

1/2 финал

2011

1/8 финал

2010

1/8 финал

2009

1/4 финал

2008

1/2 финал

Энди “Ал-Ҳилол”нинг Ўзбекистон, “Бунёдкор”нинг эса Саудия Арабистони клубларига қарши ўтказган учрашувларига тўхталиб ўтамиз. “Ал-Ҳилол” вакилари юртимиз клублари билан ҳозиргача етти бор рўбарў келган. Шуларнинг бештаси саудияликлар зафар қучишган. Бир ўйинда дуранг қайд этишиб, бир бор мағлубият аламини тортиб кўришган. Тўплар фақи борасида “Ал-Ҳилол” сезиларли устунликка эга 15:3.

“Ал-Ҳилол”нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўтказган ўйинлари

Йил

Босқич

Меҳмонда

Уйда

2006

Гуруҳ босқичи

“Машъал” – “Ал-Ҳилол” 2:0

“Ал-Ҳилол” – “Машъал” 5:0

2007

Гуруҳ босқичи

“Пахтакор” – “Ал-Ҳилол” 0:2

“Ал-Ҳилол” – “Пахтакор” 2:0

2009

Гуруҳ босқичи

“Пахтакор” – “Ал-Ҳилол” 1:1

“Ал-Ҳилол” – “Пахтакор” 2:0

2010

 

 

“Ал-Ҳилол” – “Бунёдкор” 3:0

“Бунёдкор” эса Саудия Арабистони жамоаларига қарши бунгача 11та баҳсда майдонга тушган. Ўтказилган ўйинларнинг 4тасида “қалдирғочлар” ғолиб чиқишган яна шунчасида мағлубиятга учрашган. Қолган 3та ўйинда эса кучлар тенг келган. Тўплар фарқи – 11:14.

“Бунёдкор”нинг Саудия Арабистони клубларига қарши ўтказган ўйинлари

Йил

Босқич

Меҳмонда

Уйда

2008

Гуруҳ босқичи

“Ал-Иттиҳод” – “Бунёдкор” 1:0

“Бунёдкор” – “Ал-Иттиҳод” 2:0

2009

Гуруҳ босқичи

“Ал-Иттифоқ” – “Бунёдкор” 4:0

“Бунёдкор” – “Ал-Иттифоқ” 2:1

2010

Гуруҳ босқичи

“Ал-Иттиҳод” – “Бунёдкор” 1:1

“Бунёдкор” – “Ал-Иттиҳод” 3:0

1/8 финал

“Ал-Ҳилол” – “Бунёдкор” 3:0

 

2011

Гуруҳ босқичи

“Ал-Иттиҳод” – “Бунёдкор” 1:1

“Бунёдкор” – “Ал-Иттиҳод” 0:1

2013

Гуруҳ босқичи

“Ал-Фатҳ” – “Бунёдкор” 0:0

“Бунёдкор” – “Ал-Фатҳ” 3:2

“Бунёдкор” ўзи учун энг оғир бўлган гуруҳ босқичини якунлаб олди. Деярли ҳар йили мавсумга Осиё Чемпионлар лигаси билан кириб борадиган клубларимиз ҳали ўйин амалиётини тўлиқ шакллантириб улгурмасидан, анчайин қизғин паллада давом этаётган араб мамлакатлари клублари билан учрашувлар ўтказишарди. Энди вазият босқачароқ. Ўзбекистонда клубларимиз еттинчи турни якунлашди ва айтиш мумкинки, кўп жиҳатлар бўйича ўз ҳаракатларини чарҳлаб олишди. Саудияда эса жорий йилги футбол мавсуми якунланганига роппа-роса бир ой бўлди. Ўйлаймизки, бу жиҳат “Бунёдкор”га қўл келади ва Ўзбекистоннинг Осиё Чемпионлар лигасидаги ягона клуб турнирдаги муваффақиятли иштирокини давом эттиради.

Мухлисларни 7 май куни “Пахтакор” марказий стадионида соат 18:00да бошланадиган “Бунёдкор” – “Ҳилол” баҳсига чорлаб қоламиз. Юртдошларимизга ишқибозларнинг стадиондаги далдаси жуда муҳим. 

 

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:37, 07.05.2014.
Ўқилди: 5411 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.