Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ОЧЛ. «Бунёдкор» кичик ҳисобда ютқазди

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" чемпионлар лигаси 1/8 финалининг ўз майдонида бўлиб ўтган дастлабки ўйинида "Ал-Ҳилол"га имкониятни бой берди. Саудия Арабистони жамоаси ўта кучли бўлгани учун эмас, аксинча, ўзбекистонликлар кўплаб имкониятлардан фойдалана олишмагани учун шундай натижа қайд этилди.

Александр Волков "Ал-Ҳилол" ўйинини ўрганиб чиқиб, унинг кучли рақиб эканини ўйиндан олдинги матбуот анжуманида таъкидлаб ўтганди. Шу боис бўлса керак, "қалдирғочлар" олдинга ўтиб кетишмади. Аста-секин олдинга ўта бошлаган вакилларимиз рақиб ҳимоя чизиғи у қадар ишончли эмаслигини сеза бошлашди ва таваккал қилиб олдинга ўтишди. Натижада тошкентликлар бир қатор вазиятларни юзага келтиришди.

Ўйинда яққол голга тортадиган вазият 18-дақиқада юзага келди. Зотеев Рашидов билан девор услубида ўйнаб, жарима майдончаси ичида зарба беришга муваффақ бўлди, тўп эса дарвоза устунига тегиб қайди. Орадан 4 дақиқа ўтиб эса дарвозабоннинг тўпга чиқишдаги хатосидан кейин даврозабон майдончасининг чап томонида турган Зотеевга келиб тушди. Олегнинг зарбасини дарвозабон қайтарди ва тўп Пишурга келиб тушди. Александр эса тўпни дарвозага йўллай олмади.

"Ал-Ҳилол" эса қарши ҳужумдаги дастлабки огоҳлик қўнғироғини 24-дақиқада чалишди. Сауд Харирий майдон марказидан бошлаб дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Биринчи бўлим тугашига 7 дақиқа қолганида саудияликлар ўз услубида гол уришнинг уддасидан чиқишди. Шлҳуб тажрибали Ёсир ал-Қаҳтоний билан "девор" ўйнади дарвозабонимиз билан юзма-юз ҳолатда қолди. Ҳужумчиннг зарбасини Акбар Тўраев қайтарди, аммо қайтган тўпни Салим Давсарий дарвозага йўллаб ҳисобни очди.

Биринчи бўлим охиригача "Бунёдкор" нафақат ҳисобни тенглаштириши, ҳаттоки олдинга ўтиб олиши ҳам мумкин эди. Ғофуров етказиб берган тўпни қайтаришда меҳмон ҳимоячилари хатога йўл қўйишди. Аммо Рашидов жарима майдончаси ичида дарвозага аниқ зарба бера олмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Воҳид Шодиев жарима майдончаси ичида тўпни бош билан ортга қайтарди. Пишур чап оёқда кучли зарба йўллади. Тўп эса дарвоза устидан атиги бир неча сантиметрлар юқоридан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим очиқ ўйин борасида биринчисига қараганда янад шиддатлироқ кечди. Вакилларимиз кетма-кет ҳужум ташкил қилган бўлсалар-да, гол уриш учун саудияликларда яхшироқ имконият юзага келди. Аввалига тўп Дилшод Жўраевнинг қўлига теккани учун белгиланган жарима тўпни Шалҳуб дарвоза тўсини остига йўналтирди ва Тўраев тўни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан кейин эса Зорий яқин масофадан тўпни чалқанча услубда дарвозага йўллашга уринди. Тўп эса шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Бугунги ўйинда "Бунёдкор"нинг "қанот"лари ва "стандарт"лари умуман фойда бермади. Аксинча, биринчи бўлимда марказдан уюштирилган ҳужумлар анча хавфли тус олаётганди, аммо иккинчи бўлимда Волков шогирдлари ўйинни негадир фақат қанотлар орқали ташкил этишди. Квак Тэ-Хви бошчилигидаги мудофаа вакиллари иккинчи қаватдаги курашларда вакилларимиздан устун келишди.

Иккинчи бўлимда Сами ал-Жабр шогирдлари қўпол хатога йўл қўйишмади. "Бунёдкор" биринчи бўлимда юзага келган вазиятлардан имкониятлардан фойдаланиш керак эди.

Ҳа, "Ал-Ҳилол" Тошкентдан ғалаба билан қайтмоқда. Аммо ҳал ҳамма нарса ҳал бўлгани йўқ. "Бунёдкор" жавоб ўйинида битта гол уриб олса, вазиятда тенглашади-қўяди. Умид қиламиз, жавоб ўйинида Волков тўғри тактика ва стратегия қўллаб, ижобий натижани қўлга киритишади.

Осиё чемпионлар лигаси, Нимчорак финал, дастлабки ўйин
"БУНЁДКОР" - "АЛ-ҲИЛОЛ" - 0:1 (0:1)
Гол: Салим Давсарий (38)
Огоҳлантиришлар: Хайрулла Каримов (35) — Салим Давсарий (43), Ёсир ал-Қаҳтоний (50), Абдуллоҳ ас-Сдаирий, (80), Абдулазиз ад-Давсарий (90+1)
"БУНЁДКОР": 45. Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов (Баҳодир Пардаев 77), 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев (Карлес Кото 53), 33.Олег Зотеев.
"АЛ-ҲИЛОЛ": 28.Абдуллоҳ ас-Сдаирий, Зорий, 4.Абдулла ад-Доссарий, Квак, Тэ-Хви, 10.Муҳаммад ал-Шлҳуб (Абдулазиз Давсарий 77), 14.Кастильо, 15.Носир аш-Шамроний (Холид Каабий 90+2), 20.Ёсир ал-Қаҳтоний (Абдуллатиф Ал Ғаннам 69), 26.Дигао, 27.Сауд Харирий, 29.Салим Давсарий.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:54, 07.05.2014.
Ўқилди: 5791 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.