Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдирди.
«Жаҳон чемпионатида кўп жамоалар ғолиблик учун курашиши мумкин. Франция, Италия, Германия, Аргентина, лекин менимча, асосий фаворитлар Бразилия ва Испания.
Жаҳон чемпионати жуда катта тажриба бўлади. Терма жамоа билан узоқроққа боришга ҳаракат қиламан. Финалгача бора оламизми? Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин»,- дейди ҳужумчи.