"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста каталонияликлар устози Херардо Мартинонинг истеъфоси ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
"Менинг учун мураббий - энг яхши мутахассис. Мартино жамоада ишини давом эттириши керак деб ҳисоблайман. Бир йилда натижага эришиш жуда қийин. Айниқса, "Барселона"дай, ҳар доим ғалаба талаб қилинадиган клубда", - дейди Иньеста.













