Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ОФК президенти ЎФФ раҳбариятини футзал бўйича Осиё чемпионатидаги 3-ўрин билан табриклади

Баҳо:
+ | -

Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Салмон бин Иброҳим ал-Халифа футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллагани муносабати билан Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов номига табрик йўллади.

«Бутун Осиё футбол жамоаси номидан мен Ўзбекистон Футбол Федерациясини ушбу муваффақият билан табриклашни истардим», - дейди ал-Халифа.

ОФК президенти ўз табригида терма жамоани ушбу мусобақага тайёрлаган техник гуруҳга, уларнинг ўз ишларига сидқидилдан ёндашиб, тинимсиз меҳнат қилганликлари учун ҳам миннатдорлик билдирган.

«Сизнинг раҳбарлигингиз остида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бундан кейин ҳам ривожланишда давом этиб, бутун Осиё футбол мухлисларини қувонтириш ва завқлантиришда давом этади», - дейилади ОФК президенти табригида.

Эслатиб ўтамиз, 30 апрель – 10 май кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳри ареналаридан бўлиб ўтган футзал бўйича 13-Осиё чемпионати баҳсларида Баҳодир Аҳмедов қўл остидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.  

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:39, 12.05.2014.
Ўқилди: 4054 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.