Марат Қурбонов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари жорий йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари ҳамда бўлажак халқаро турнирларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Таиланд давлатига жўнаб кетишди.
Ўзбекистон бокс федерациясидан олинган маълумотларга кўра, 12-27 май кунлари ўтказиладиган мазкур ўқув-машғулот йиғини Паттая шаҳрида ташкил қилиниб, ушбу йиғинга 7 нафар спортчимиз жалб этилган.