"Челси" ҳимоячиси Давид Луиз "ПСЖ" жамоаси ўйнайдиган Франция пойтахти Париж шаҳрини ёқтиришини маълум қилди.
"Париж менга жуда ёқади. Бўш вақтим туғилса - поездга ўтираман ва у ерга бораман. У супершаҳар.
Нима бўлишини кўрамиз. "ПСЖ" - катта ва таниқли клуб. Улар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун меҳнат қилмоқдалар. Ўйлашимча, яқин вақтлар ичида улар биринчи рақамли лигада тез-тез ғолиб бўладилар", - дейди Луиз.