"Рома" сардори Франческо Тотти ўз жамоасининг бу мавсумдаги ўйинларидан мамнун эканлигини билдирди.
Римликлар "А" сериясида "Ювентус"дан сўнг иккинчи ўринни эгалладилар.
"Бу мавсум жуда муҳим ва ёрқин бўлди. Биз клубнинг барча рекордларини ўрнатдик. Афсуски, чемпионатда ғолиб бўла олмадик. Аммо асосийси - Чемпионлар лигасида қатнашиш шарафига муяссар бўлдик", - дейди Тотти.













