«Милан» ярим ҳимоячиси Кака жамоанинг асосий таркибига қўшилган Ҳошим Мастур ҳақида фикр билдирди.
«Мастур ажойиб футболчи. Уни асосий жамоада кўрганимдан хурсандман. Бизнинг вазифамиз уни қўллаб-қувватлаш. Унга ўргатишимиз ва имконият беришимиз керак.
Ёш футболчининг катталар жамоасига мослашиши қийин кечади. Катталар футболи бошқача эканини ўргатиш бизнинг вазифамиз»,- дейди Кака.
Хабарингиз бор, Мастур эндиликда 15 ёш бўлишига қарамай, асосий жамоада ўйнайди.