"Барселона" ҳимоячиси Карлес Пуйоль голланд мутахассиси Луи ван Галнинг "Манчестер Юнайтед"га жуда яхши мураббий бўлишини тахмин қилди.
"Ван Гал менинг фаолиятимда энг муҳим устозлардан саналади. Айнан у менинг асосий жамоага ўтишимга сабаб бўлган. У жуда талабчан инсон ва муҳими виждонли ҳамда ҳалол. Мен буни қадрлайман.
У сенга ёқмаган сўзларни бемалол айтиши мумкин, аммо яхши ишласанг - сенга имконият беради. Шунинг учун Ван Гал "МЮ"га мос келади", - дейди Пуйоль.