«Бавария»нинг собиқ футболчиси Оуэн Харгривис жамоа бош мураббийи Хосеп Гвариолани танқид қилиш тўғри эмаслигини таъкидлади.
«Гвардиола жуда яхши ишламоқда. Ахир улар Германия чемпионатини икки ой аввал қўлга киритишди. «Бавария» узоқ муддат Германиянинг энг кучли жамоаси бўлиб келмоқда. Пеп келгач шундай жамоанинг барча рекордларини янгилади.
«Бавария» бутун мавсум бундеслигада иккита ўйинни бой берди. Шундай мураббийни танқид қилиш кулгули. Чемпионлар лигасида ҳам улар кучли рақибга имкониятни бой беришди»,- дейди футболчи.













