Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Локомотив» футбол фестивали ғолиби бўлди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда 16-17 май кунлари болалар ва оммавий футбол кунига бағишланган футбол фестивали бўлиб ўтди. 

16 май, жума куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси сунъий қопламали майдонида 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва 2000-2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида ОФК футбол фестивали старт олди.

Ушбу фестивалда "Локомотив" футбол мактабининг 2006 ва 2007 йилларда таваллуд топган болалари ҳам муносиб иштирок этди.

Бир неча кун аввал хотира турнирида совриндорга айланган 2006 йилда туғилган "Локомотив" футболчи болалари ушбу фестивалда барча рақибларидан устун келди ва турнир ғолиби бўлиб, бош совринни қўлга киритди! 

2007 йилда таваллуд топганлар ўртасидаги мусобақада эса "Локомотив" болалари совринли учинчи ўринни эгаллади.

Ушбу мусобақага болаларни "Локомотив" футбол мактаби мураббийлари Сайдулло Турсунов ҳамда Суннат Рўзиевлар тайёрлади. Шунингдек, болалар ва ўсмирлар мактаби мудири Эркин Саидовнинг ҳам ушбу ғалабаларда муҳим ўрни бор эканини алоҳида таъкидлаш лозим.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 18:24, 19.05.2014.
Ўқилди: 5821 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6501]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6112]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3948]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2331]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2310]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2274]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2011]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1894]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1825]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1748]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик