"Челси" ҳимоячиси Эшли Коул бошқа клублардан тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.
"Ҳозирда келиб тушган таклифларни ўрганиб чиқяпман, - деб ёзади Коул ўз твиттерида. - Ҳаммаси "Челси"ни тарк этишимга олиб боряпти. Жамоада қолмайман".
Ўтган мавсумда Коул Англия чемпионатининг 17 учрашувида майдонга тушиб, иккита голли узатма оширган.