«Барселона» дарвозабони Марк Андре Тер Штеген янги жамоаси ҳақида фикр билдирди.
«Бизнинг таркибимиз жуда кучли. Бизда Месси бор. «Барселона»нинг ўйинларини доим кузатиб бораман. Тўғриси, «Барса»нинг ўйинларини томоша қилиш роҳатнинг ўзгинаси. Уни футболни севмайдиганлар ҳам яхши кўришади.
Эртага Луис Энрике билан учрашаман. Менимча, у «Барселона»боп мураббий. Бу йил жамоага омад етишмади»,- дейди дарвозабон.













