Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни ЖЧ-2014 мсобақаси давомида жамоа руҳшуноси билан маслаҳатлашишини маълум қилди.
"Бизнинг руҳшунос билан маслаҳатлашишимиз мажбурий эмас. Аммо у ҳар доим жамоа билан бирга бўлади, шунинг учун ким истаса, ундан ёрдам сўраши мумкин.
Шахсан мен Питерс билан суҳбатлашаман. Ўйлашимча, бунинг зарари йўқ", - дея Рунининг сўзларини келтиради Daily Mirror.