«Челси» ҳужумчиси Демба Ба жамоада қолишини таъкидлади.
«Моуриньо мендан жамоада қолишимни сўради. У менга жамоадаги ўрним ўзгаришини айтди. Буни Яратганнинг инояти деб биламан. Шунинг учун яна бир мавсум қоламан. Билмадим, менинг ўрним қандай бўлади. Менимча, мураббий ҳаммасини ижобий ҳал қилади»,- дейди Ба.













