«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоа академиясида ўйнаган вақтида уни Испания терма жамоасига чақиришганини тан олди.
«Испания терма жамоасидан таклиф олишимни билгандим. Бу ҳақда норасмий музокаралар ҳам бўлган, лекин мен ҳар доим ватаним Аргентина эканини таъкидлаганман. Мен Аргентинани севаман.
Аргентина - менинг ватаним. Тилимда аргентинача акцент ҳам сақланиб қолган. Ватаним билан боғлиқ ҳеч нарсани йўқотишни хоҳламайман. Ҳаттоки у мени ғалати қилиб кўрсатса ҳам. Келажакда у ерга қайтаман»,- дейди Месси.













