Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ҳасанали ота блогида: Юз доллар ҳикмати

Баҳо:
+1 | -

1.  МАҚСАДСИЗ (ГОЛСИЗ)  ФУТБОЛ -  ЎЛИК  ФУТБОЛ.

МАҚСАД  ВА  НАТИЖА.

Баъзида ўртага чиқиб гапирамиз. Ўзимизга ҳамманинг диққатини тортамиз. Кўп гапирамиз, хўп гапирамиз. Кейин  гапни тугата олмай майдалашиб қоламиз. Чунки  ўзимиз учун аниқ бўлган мақсадни билмай туриб гапирамиз-да. Мақсадни ўйламай бир ишни қилмоқчи бўлганимизда ҳам шундай аҳвол содир бўлади.   Муддао ўзимиз учун аниқ бўлиб, қурбимиз етган мақсадга интилсак, албатта, натижа ўз ҳусни-жамолини бизга кўрсатади. Акс  ҳолда биронта тайёр оқимга шўнғиб, у билан бирга бирон бир манзилга етиб олсак, дуруст бўлади. Ижодий жараёнда олдиндан мавжуд бўлган бирон бир оқим бетаъсир, ҳиссиз қолип каби иш бермайди, натижа бермайди. Ишни, ижодни барбод қилади. Ижодий ишда мақсад сари тинмай изланиш керак. Ижодда натижасизлик ҳам натижа ҳисобланади. Ижодий ишда мақсад йўлида кўп тўсиқларни енгиб ўтишга тўғри келади. Айтганларимга бир мисол келтирай.

АБДУЛЛА ҚАХХОР  ЭРТАКЛАРИ.

50-йиллар эди. Тошкентда халқ учун оммавий равишда кўп қаватли турар жой биноларини  қуриб бериш энди бошланган эди. Партиянинг бундай программаси қанчалар тўғри бўлмасин, шаҳар аҳолиси ҳовлилардан “домга” кўчиб чиқишни истамас эди. Халқ бу уйларни ”хрушчовка” деб номлаган эди. Партия Ўзбекфильм олдига домларга кўчиб ўтишни тарғиб қилувчи бадиий фильмни суратга олиш мақсадини қўйган эди. Муаллифлар буюртма қолипи ичида бир кунда ўчиб кетадиган плакат кинони эмас, ўлмас классик кино олишни мақсад қилишган эди. Ва бу ишни қойил қилишди. Биз ўлмас асарга эга бўлдик. Абдулла Қаххор оддий ўзбек аёлларининг оддий ташвишу қувончларини дилдан куйлаб бадиий асар ёзиб берган эди. Буюк адибимиз таржимон эмас, асар муаллифи бўлган эди. Бу учта аёл образини Лутфиҳоним Саримсоқова, Марям Ёқубова ва Икрома Болтаевалар ажойиб тарзда яратиб беришган. Раҳим Пирмуҳамедов, Раззоқ Ҳамроеву Ҳамза Умаровларни айтмайсизми? Ховлиларимиз тасвирини яратган Қалантаровни, оператор ва режиссура ишини айтмайсизми? Ярим асрдан бери зангори экрандан тушмай келяпган, Шуҳрат Аббосов қўйган, “Маҳаллада дув-дув гап” фильми ҳақида гапирмоқдаман.

Мақоланинг давомини Ҳасанали ота блогида ўқишингиз мумкин...

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:34, 24.05.2014.
Ўқилди: 5610 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.