«Атлетико» дарвозабони Тибо Куртуа чемпионлар лигаси финали ва Диего Симеоне ҳақида фикр билдирди.
«Симеоне жамоанинг қўшимча футболчисига ўхшайди. У футболчилар билан жуда яхши алоқада, машғулотларда қандай шуғулланаётганимизни билиб туради.
«Реал» бизнинг доимий рақибимиз ва уларни мағлуб этишимиз керак. Агар мағлуб бўлсак, «Реал» мухлислари бу ҳақда бир йил гапиришади. Мухлисларимиз бизнинг ғалабамизга ишонишмоқда»,- дейди дарвозабон.













