«Барселона» ҳужумчиси Неймар Лионель Месси билан алоқаси яхши эканини таъкидлади.
«Месси - мен кўрган футболчилар ичида энг зўри. Унга ўхшайдиган ҳеч кимни кўрмаганман. Мессини ўлимгача ҳимоя қиламан. У учун жонимни беришга ҳам тайёрман. Лео - «Барселона» учун муаммо эмас, муаммоларнинг ечими»,- дейди Неймар.













