"Милан" яримҳимоячиси Кака фаолиятини Бразилиянинг "Сан-Паулу" клубида якунламоқчи.
"Мен "Сан-Паулу"га қайтишни истайман ва ишонаманки, бу қачондир содир бўлади. Ҳамма ўз уйида ва таниш мухлислар кўз олдида тўп суришни истайди", - дея Каканинг сўзларини келтиради Globo.