"Челси" ҳужумчиси Фернандо Торреснинг фикрича, чарчоқ Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатида муваффаққиятга эришишга ҳалақит бермас экан.
"Ҳақиқатдан ҳам Испания термасини кўпчилик ўйинчилари мавсумни кечроқ тугатдилар, - дея Торреснинг сўзларини келтиради Reuters. - Аммо терма жамоа либосида жаҳон чемпионатида ўйнар экансан - чарчоқни унутасан.
Ўтган мусобақаларда ҳам шундай бўлган ва ҳаммаси биз учун яхши тугаган. Катта клубларнинг ўйинчилари узоқ давом этадиган масумларга ўрганиб кетган".