Россиянинг "Ростов" клуби 30 май кунги қайта текширувдан сўнг лицензияни қўлга кирита олмаса, унинг ўрнига "Спартак" клуби Европа Лигасида қатнашади.
"Спартак" Россия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаган ва лицензия олиш жараёнидан муваффаққиятли ўтган.
Қарорни УЕФА эмас, Россия футбол иттифоқи қабул қилади.