"Арсенал" ҳимоячиси Бакари Санья клубдан кетишини маълум қилди.
"Ҳеч кимга сир эмас, мен "Арсенал"дан кетяпман. Қарор қабул қилинди. Клуб мен билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилди, аммо музокаралар мени қониқтирмайдиган томонгабурилиб кетди", - дейди француз футболчиси.
Аввалроқ Саньяга "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқаётганлиги хабар қилинган эди.