«Барселона» ҳимоячиси Дани Алвес жамоадоши Неймарнинг жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатишига ишонмоқда.
«Неймар - талантли футболчи ва у яхши мавсумни ўтказди. У Испанияга жуда тез мослашди. Ўзи учун янги бўлган муҳитга жуда яхши мослашганини унутмаслик керак.
Неймарнинг ўзгача футболчи эканига шубҳам йўқ. Ишончим комил, у жаҳон чемпионатида ўзини ҳар томонлама кўрсатади»,- дейди Алвес.













