"Арсенал" ҳужумчиси Тео Уолкот ўзининг қачон майдонга қайтишини билмайди.
"Қачон майдонга қайтишим санасини айта олмайман. Ҳозир айтиб, кейинчалик яна ортга сурилишини истамайман. Қачон тайёр бўлсам - ўшанда қайтаман.
Бир неча бор мушғулотда иштирок этдим. Ўзимни яхши ҳис қилаётган бўлсамда, олдимда оғир меҳнат кутиб турибди. Ҳаммаси яхши бўлиб кетади", - дея Уолкотнинг сўзларини келтиради ITV.