Давид Луис нима учун «Челси»дан «ПСЖ»га ўтганини изоҳлади.
«Ҳаммасини жаҳон чемпионатигача ҳал қилишга ҳаракат қиламан. Бу янги босқич, янги мамлакат, янги лойиҳа ва янги тил.
Мен «Челси»да бахтли эдим, лекин жараён тугади. Янги раунд Парижда давом этади. Траснфер расман тасдиқлангани йўқ, лекин ҳамма ҳужжатлар имзоланган. Бундан хурсандман»,- дейди Луис.
Аввалроқ «ПСЖ»нинг Луис учун 40-50 миллион евро бергани хабар қилинганди.