Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Даврон Файзиев: «Шогирдларим кўрсатмаларимни тўла бажаришди»

Баҳо:
+ | -

6 июнь куни бўлиб ўтган "Андижон" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида жиззахликлар устози Даврон Файзиев ўйин тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди.

— Аввало икки оғиз “Андижон” жамоаси ҳақида гапириб ўтмоқчиман. Бизни яхши кутиб олишгани учун мезбонларга миннатдорчилик билдираман. “Андижон”ни аввалги иккита ўйинини кузатгандим ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Шу боис Андижонга ғалаба учун келгандик. Бугун иккала жамоага ҳам уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Қолаверса, бугунги ютуқ ғолиб жамоани элитада қолиш имкониятини оширарди. Буни биз яхши билгандик. Охирги марта биз “Андижон”ни сафарда 1999 йили 2:1 ҳисобида ютгандик. Ўшанда мен “Сўғдиёна” ўйинчиси эдим. Ўйиндан олдин бу статистикани шогирдларимга айтиб уларни руҳлантиргандим. Молиявий ҳолатимиз юқори даражада бўлмагани жамоага ўз таъсирини кўрсатмай қўймаяпти. Шунга қарамай, вилоятимиз ҳокими “Бунёдкор” билан ўйиндан олдин биз билан учрашиб футболчиларни руҳлантирганди. Бунинг учун ҳокимимизга раҳмат айтаман.

Учрашувга келсак, бугун ўйин қизиқарли ўтди. Уйда деворлар ёрдам беради дейишади. Бугун мухлислар “Андижон”ни қўллаб-қувватлашди. Қарши ҳужумларга таянган ҳолда ҳаракат қилиб, имкониятларимиздан фойдаланган ҳолда ғалабани қўлга кирита олдик. Лекин болаларда барибир бироз ҳаяжон бўлди. Таркибимизда номдор ўйинчилар йўқ. Биз фақат ўзимиз учун ном қолдиряпмиз. Бу футбол унда кимдир ютади, кимдир мағлуб бўлади. Балки бугун биз “Андижон”ни ўрнида бўлишимиз ҳам мумкин эди. Шогирдларим бугун барча кўрсатмаларимни бажаришди. 

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 15:01, 08.06.2014.
Ўқилди: 3397 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.