Қатарнинг "Ал Арабий" клуби "Барселона"нинг 34 ёшли яримҳимочиси Хавига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради El Mundo Deportivo.
Манбада келтирилишича, томонлар келишиб олган. Аммо ҳеч қайси томон буни расман тасдиқламаган.
"Барселона" футболчини олиб қолмоқчи, шу билан бирга футболчига танлаш имкониятини берган.
Хави ўтган мавсумда 30 ўйин ўтказиб, 3 гол ва 2 голли узатма оширган.













