Кириш Регистрация
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма 0-0 Женоа
18/01 18:00 Хетафе 0-1 Валенсия
18/01 19:00 Болонья 1-2 Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико 1-0 Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла 0-1 Эвертон
18/01 22:00 Торино 0-2 Рома
18/01 22:30 Сельта 3-0 Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона
20/01 00:45 Лацио - Комо
20/01 01:00 Эльче - Севилья
20/01 01:00 Брайтон - Борнмут

Асилбек Алиев: «Бу мен учун янги босқич, янги имконият»

Баҳо:
+ | -

«Андижон»га янги таклиф қилинган футболчилар орасида иқтидорли ҳужумчи Асилбек Алиев ҳам бор.

Ўтган йили U-17 терма жамоамиз сафида Осиё чемпиони ва тўпурари бўлган футболчи эндиликда бор эътиборини «Андижон»даги фаолиятига қаратган.

Иқтидорли ўйинчи клуб матбуот хизматига интервью берди.

Танишув ва ҳиссиёт

— Асилбек, «Андижон» клубига хуш келибсиз! Илк ҳис-туйғуларингиз қандай?
— Катта раҳмат! «Андижон» каби катта клубга қўшилганимдан жуда хурсандман. Бу мен учун янги босқич, янги имконият. Шу ерда ўзимни кўрсатишни ва жамоага ёрдам беришни хоҳлайман.

— «Андижон»га ўтиш қарори қандай қабул қилинди? Бу қарор ортида нима турибди?
— Бу қарорни оилам ва мураббийларим билан маслаҳатлашиб қабул қилдим. «Андижон» менга ишонч билдирди. Худо хоҳласа, мен бу ишончни оқлаш учун бор кучимни сарфлайман.

— Жамоа ва муҳит ҳақида илк таассуротларингиз?
— Ростини айтсам, жамоага келганимда ҳамма мени жуда илиқ қарши олди. Ҳам ўйинчилар, ҳам мураббийлар. Барчаси очиқ ва дўстона. Илк кунларданоқ ўзимни янги муҳитда эмас, балки таниш жойдагидек ҳис қилдим. Машғулотлар яхши кайфиятда ўтяпти. Барчаси бир мақсад йўлида меҳнат қилишяпти. Шунинг учун мослашиш ҳам мен ўйлагандек қийин бўлмади.

Терма жамоа ва катта тажриба

— U-17 Осиё чемпионатида ғолиб бўлиш ва тўпурар бўлиш — бу сиз учун нимани англатади?
— Бу менинг ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳзалардан бири. Бу натижа фақат менинг эмас, бутун жамоанинг меҳнати самараси. Осиё чемпиони бўлиш — бу кўп нарсани англатади. Асосийси, тўхтаб қолиш йўқ. Яна келаётган Осиё чемпионатида биз янада кучлироқ бўлиб боришимизни ва чемпионликни яна Ўзбекистонга олиб келишни англатади, деб ўйлайман.

— Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ёш футболчи сифатида сизни қандай ўзгартирди?
— Менга катта тажриба берди. Дунёдаги кучли жамоаларга қарши ўйнаш орқали қайси жиҳатларда ўзим устида ишлашим кераклигини англадим.

— Терма жамоада ўйнаган ўйинлардан қайси бири хотирангизда энг кўп қолган?
— Терма жамоада энг эсда қоладиган ўйиним бу Саудия Арабистонига қарши бўлган учрашув. Икки футболчи кам бўлиб ютган ўйинимиз. Мана шуниси, менимча, энг эсда қоларлиси.

«Андижон»даги мақсадлар

— «Андижон» клуби олдида қўйган шахсий мақсадларингиз қандай?
— Асосий мақсадим — жамоага фойда келтириш ва ишончни оқлаш. Албатта, кўпроқ голлар уришни ҳам хоҳлайман.

— Бу жамоада ўзингизни қайси позицияда энг яхши оча оласиз?
— Ҳужумчи сифатида, агарда зарур бўлса, қанотларда ҳам ўйнай оламан.

— Мухлислар сиздан қандай Асилбек Алиевни кўришади?
— Жанговар, майдонда фидойи ва охиригача курашадиган Асилбекни.

Ривожланиш ва характер

— Ўзингизни қайси жиҳатингиз билан бошқа ҳужумчилардан фарқ қиламан, деб ўйлайсиз?
— Кўпроқ корпусда ўйнашим, ҳимояга қайтиб ёрдам беришим ва ўйин давомида гапириб ўйнашим билан фарқ қиламан.

— Қийин пайтларда сизни руҳлантирадиган инсон ёки сўз борми?
— Оила ва ота-онамнинг сўзлари. Улар доим ишонади ва ҳар нарса меҳнатга боғлиқлигини айтишади.

— Футболда ўзингизга намуна деб билган ҳужумчи ким?
— Обамеянг. Унинг тезлиги, голни сезиши ва ҳаракатланиши менга жуда ёқади.

— Мухлислар сиздан майдонда нимани кутишлари мумкин?
— Мухлислар мендан ҳар бир ўйинда бор кучим билан курашишимни кутишлари мумкин. Ҳар доим жамоа учун майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам боримни беришга ҳаракат қиламан. Уларга нафақат гollar, балки, Худо хоҳласа, меҳнат ва жонкуярлигимни кўрсатмоқчиман.

Қисқа блиц саволлар

— Гол уришми ёки жамоага фойда келтириш?
— Жамоага фойда келтириш.

— Чап оёқми ёки ўнг?
— Иккаласи ҳам фарқи йўқ. Лекин кўпинча ўнг оёқ.

— Сўнгги голингиз — қайси ўйинда?
— Сўнгги голим «Андижон» дарвозасига бўлди.

— Орзу: Европада ўйнаш ёки терма жамоада етакчи бўлиш?
— Худо хоҳласа, иккаласи ҳам менинг орзуйим.

— Энг кучли жиҳатингиз?
— Энг кучли жиҳатим — кучли зарбам бўлса керак.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:30, 18.01.2026.
Ўқилди: 1205 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.