Кириш Регистрация
10/05 23:45 Фрозиноне 0-5 Интер
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
12/05 15:30 Лацио - Эмполи
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия

Жамшид Саидов: "Мавсумни ҳам кучли бешликда якунламоқчимиз"

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Металлург" (3:1) ўйинидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди ва саволларга жавоб берди. Александр Хомяков баъзи сабабларга кўра матбуот анжуманида иштирок эта олмади. 

"Ҳамма журналистларни кириб келаётган байрами билан табриклайман. Клубимиз аъзолари номида табриклаб, соғлик тилаймиз. Матбуотга бееътибор эмасмиз.", - деб кириб келди "Машъал" клуби ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов.

"Биз биринчи навбатдаги бугунги ғалабадан ва мухлисларни хурсанд этаганимиздан мамнунмиз. Барча йигитларга миннатдорчилик билдираман. Қийин учрашувда ғалабага эришиш бу - қониқарли. Бош мураббийни кўрсатмаларини ва берилган топшириқлар тўла бажарилди. "Машъал" ўзбек футболида ўзига хос ўринга эга. Биз уни анъаналарини ва натижаларини яхшилаш учун ишлаймиз. Ҳаммамиз бир мақсадда иш олиб бораяпмиз", - дейди Жамшид Саидов

- "Насаф"дан учралган мағлубият жамоа руҳиятига таъсир ўтказмаганини бугунги ўйин исботлади. Жамоангизда руҳият кучлими ёки рақиб кучсиз ўйин кўрсатдими ?

"Насаф"дан учралган мағлубият футболчилар таъсир ўтказди лекин маълум муддатда ўзларини тўла тиклай олди. Рақибимиз кучли эди ва муносиб ўйнадик. Биринчи бўлим 2:2 ўйнадик ва бу руҳиятни тиклашга ёрдам берди. 

- Муйдин Мамазулумов бугун яхши ўйин кўрсатаётган эди нима учун захирага олинди? Ботир Носиров ҳам кўринмади. 

Агар кўрган бўлсангиз Муйдин кичик жароҳат билан майдонни тарк этди. Ундан ташқари Тўраев ҳам оёғидан кичик жароҳат олди. Улар захирани сўради ва биз муносибларни қўйдик деб ўйлайман.  Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов каби ёшларимиз муносиб бўлиб етишмоқда. Академиямизга таянамиз ва мана ёшлар лигаси таркибимиз ҳам ижобий натижалар қайд этмоқда.  Носировда тўртта сариқ карточка бор эди ва ўтказиб юборди. 

- Жамоани навбатдаги режалари қандай?

Биз ҳозир таътилга чиқамиз. 1 июлдан бошлаб тиббий кўрик ва йиғин бошланади. Тошкент вилоятида 10 кунлик йиғин, сўнгра навбатдаги режалар белгиланади. Августда навбатдаги мавсум бошланди ва биз унгача жиддий тайёргарликни олиб борамиз. Одатда биринчи даврадан кўра, иккинчи давра оғир кечади. Биз кейинги даврада ҳам камида 20 очко учун ўйин кўрсатамиз. Кучли бешликка кира олсак, мавсумни яхши деб баҳоласак бўлади. Даврани бешликда якунлаш эмас , мавсумни бешликда якунламоқчимиз. 

- Жамоанинг ҳимоа чизиғида муаммолар бордек кўринмаяпдими ? Таркибда ўзгариш қилиш фурсати етмадими ?

Буни бош мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширамиз. Легионерлар ҳам келиши мумкин. Йиғинлар давомида барча ўзгаришлар билан расмий таништириб борамиз. 

- Негадир бугун стадионга жуда ҳам мухлис кам ташриф буюрди. 

Буни ҳар хил тушуниш мумкин. Масалан ҳозир жаҳон чемпионат бўлмоқда ва ҳамма эътибор шунга қаратилган. Ундан ташқари бу даража иссиқда стадионга мухлис келиши ҳам қийин. Шунга қарамай клуб мухлисларни жалб этиш учун барча ишни амалга оширмоқда.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 23:16, 21.06.2014.
Ўқилди: 3173 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.