Эрон ОАВнинг хабар беришича, Эрон Футбол Федерацияси Бразилияда ўтаётган жаҳон чемпионатидаги Эрон - Аргентина терма жамоалари ўйинадаги ҳакамлик устидан ФИФАга шикоят хати ёзди.
Е гуруҳидан ўрин олган Эрон - Аргентина терма жамоалари ўртасидаги баҳсда 0-1 ҳисобида Аргентиналиклар ғалаба қозонган ва ягона гол муаллифи Месси бўлган эди.
ЭФФ президенти Мехди Муҳаммад Наби томонидан ФИФАга ёзилган икки бетли арзномада ушбу баҳсни бошқариб борган Милорад Мажичнинг ўйинни жуда суст олиб боргани ҳақида ёзилган.
Эрон футбол раҳбарининг фикрича Мажич учрашувда Сабалета томнидан Дежгага нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгилаш керак бўлган, бироқ сербиялик ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этган.
"Биз яхши ўйин кўрсатдик, фақатгина ҳакамнинг хатоси туфайли Аргентина бизни мағлуб этди" дейилади хатда.
Эрон терма жамоаси икки турдан сўнг бир очко жамғарган ҳолда гуруҳда учинчи ўринда бормоқда ва нимчорак финалга чиқиш имкониятига эга. Бунинг учун Аргентина Нигерияни мағлуб этиши ва эронликларнинг ўзлари эса мусобақа билан хайрлашган Босния ва Герцоговинани йирикроқ ҳисобда мағлуб этишлари шарт.