Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Ким чемпион бўлади?

Баҳо:
+1 | -

Нимчорак финал ўйинлари якунига етган бир пайтда биз эндиликда миллионлар ўйинида кучсиз терма жамоалар йўқлигини, ҳақиқатан ҳам, ҳар бир терма жамоа футбол ўйнашни керагича ўрганиб олганини англаб улгурдик. Ахир ким ўйлабди дейсиз бир пайтлар ҳатто Жанубий Америкада ҳам кучсиз дея таърифланган Чилининг Испанияни мағлуб этишини-ю, беш карра чемпион Бразилияни мусобақадан чиқариб юборишига бир баҳя қолишини? Ёки мундиалда ўртамиёна дея таърифланган Мексика Голландияга керагидан ортиқча бошоғриқ бўлишини мусобақадан олдин кимдир башорат қила олармиди? Гуруҳдан зўрға чиққан Нигерия Францияни тавбасига таянтиришини ёки умуман кучсиз деб таърифланган, нимчорак финалда Германия томонидан шак-шубҳасиз «янчиб ташланиши» сўзсиз таъкидланган Жазоир «немис машинаси»ни жарлик ёқасигача олиб келишини қайси бир мутахассис ёки мухлис кутганди?

Ким чемпион бўлади? Бразилиями? Хўш, мезбонлар Колумбия тўсиғидан ўта олишармикин? Мусобақадан олдин Бразилия Колумбияни мағлуб эта оладими деган саволга ҳатто футболга қизиқмайдиганлар ҳам «Албатта» дея жавоб беришлари аниқ эди. Аммо энди бу жавобни фақат мезбонларнинг ашаддий мухлисларигина айтишади, холос. Негаки Колумбия ўз ўйинлари орқали мундиалга жиддий тайёргарлик кўрганини исботлади. Айни дамда Бразилия кўнгилдагидек натижалар қайд эта олмаётган бир пайтда Колумбия жамоанинг асосий ўйинчиси Фалькаонинг йўқлиги ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаслигини исботлаяпти. Демак, ундан ҳар нарсани кутиш мумкин.

Германия-чи? Немисларнинг португалларни йирик ҳисобда ютқазганини инобатга олмасак, бошқа арзирли натижаларини кўрмадик. Жуда кучли дея таърифланаётган «немис машинаси»ни ҳам бемалол тўхтатиш мумкинлигини Жазоир исботлаб берди. Қолаверса, Германиянинг чорак финалдаги рақиби Европанинг бошқа бир грант жамоаси — Франция. Демак, сўнгги дақиқаларда дош бермаган Жазоир ҳимояси французларга яхшигина сабоқ бўлган бўлса, эҳтимол. Қолаверса, французларнинг ҳозирги салоҳияти ҳамма масалани асосий вақтда ҳал қилиш учун етарли. Кўпчилик Самир Насрини таркибга қўшмагани учун Дидье Дешамни қоралаганди. Аммо эндиликда бу қарор тўғри эканлиги ўз исботини топаётгандек. Назаримизда, Францияни Насри билан бирга омадсизлик ҳам тарк этаётгандек. Балки, сиз ҳозир «Агар Насри бўлганида Франция янада кучаярди», деб ўйлаётгандирсиз. Аммо ҳозирги Франция олдингиларга қараганда ижобийроқ натижалар қайд этмоқда. Шу билан бирга, Рибери ва Насрининг йўқлиги ўйинчиларни янада бирлашиб ўйнашга ундамоқда.

Голландияда ҳам худди шундай вазият. Бу йилги жаҳон чемпионатининг ҳақиқий кашфиёти бўлган Коста-Рика чорак финалгача не-не машаққатлар билан етиб келди. Демак, ушбу терма жамоа бу ёғига ҳам борини бериб ўйнайди. Қолаверса, Коста-Риканинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Голландия эса аксинча. Мухлислар учар голландлардан фақат ғалаба кутишмоқда.

Криштиану Роналду мусобақани тарк этгач, Мессида яхшигина имконият туғилди. Агар у терма жамоасини ғолиблик сари олға ундай олса, натижаларини анча яхшилаб олиши мумкин. Лекин Аргентина ҳозирги кучи билан чемпион бўлиши жуда қийин. Шу босқичгача жиддий рақибга дуч келмаган эса-да, зўрға ғалаба қозонаётган аргентиналикларнинг ғолиб бўлиши бироз мушкулдек. Бунга кеча бўлиб ўтган Швейцарияга қарши ўйин ҳам исбот бўлди. Агар ўйин пенальтилар сериясига етиб борганида Алехандро Сабелья шогирдлари аллақачон ўз уйларига етиб олган бўлишармиди?! Балки, бу ёғига Месси ва жамоадошларининг ўйини кучаяр. Бордию Аргентина ғолиб бўла олмаса, футболда ҳамма нарсани етакчи футболчиларгина ҳал қилади деган атама эскиргани ўз исботини топади.

Хуллас, саноқли кунлардан сўнг биз навбатдаги чемпионлик қайси терма жамоага насиб этишини билиб оламиз. Башорат қилишга эса шошилманг, зеро бу сафар ҳаммаси бошқача кечмоқда.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:38, 02.07.2014.
Ўқилди: 8313 марта.
Фикрлар: 52 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.