Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Мундиал. Шармандали мағлубиятлар Хит-паради

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатлари тарихидан бир қанча қизиқарли мақолаларни сизнинг ҳукмингизга хавола қилган эдик. Бу сафар кучли терма жамоаларнинг шармандали мағлубиятлари Топ-10 талиги ҳақидаги мақолани сизга тақдим этамиз.

10. Бразилия – Испания 6:1 (ЖЧ-1950) Финал гуруҳи
Голлар: Адемир (15, 57), Жаир (21), Шико (31, 55) Зизино (67) – Игоа (71)

Бразилияда бўлиб ўтган мундиаллар испанлар учун жуда омадсиз келади. Улар 1-гуруҳ баҳсларини муваффақиятли якунлаб, Финал гуруҳига йўлланмани қўлга киритишади. Илк ўйинда Уругвай билан муроса кўчасини танлаб, иккинчи ўйинда мезбонлардан шармандали мағлубиятни қабул қилиб олишди. «Маракана»да кечган баҳснинг 67 дақиқасига келибоқ ҳисоб 6:0 кўринишига келган эди. 71 дақиқада Игоа Испаниялик мухлислар учун юпатувчи голга муаллифлик қилади.

9. Голландия – Аргентина 4:0 (ЖЧ-1974) 2-Гуруҳ босқичи
Голлар: Йохан Кройф (10, 90), Руд Крол (25), Жонни Реп (73)

Немис диёрида ўтказилган мундиалда голландлар «Тотал футболи» орқали рақибларини «кўрмай» ўтиб кетишар эди. Улар 2-гуруҳ босқичида Аргентина термасини шармандали тарзда мағлубиятга учратишди. Кройффнинг «дубл»и ҳамда Крол ва Реп томонидан киритилган биттадан голлар Голландиянинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлайди.

8. Германия – Португалия 4:0 (ЖЧ-2014) гуруҳ босқичи
Голлар: Томас Мюллер (11 пен., 45+1, 78), Мац Хуммелс 32

Немис машинаси сўнгги мундиалларда гранд терма жамоаларни нокаутга учратишни ўзларига хобби қилиб олишган кўринади. Ўтган мундиалда Англия ва Аргентина дарвозасига 4 тадан гол йўллаган Германиянинг бу сафарги ўлжаси Роналду етакчилигидаги Португалия термаси бўлди. Немисларга тезкор гол ҳам қўл келди дейишимиз мумкин. Пепега кўрсатилган қизил карточка эса амалда ўйин тақдирини ҳал қилган эди. Мюллер Португалиянинг кушандасига айланди. Ушбу йирик мағлубият, кейинчалик Португалларга қимматга тушди ва улар тўплар нисбатига кўра уйларига қайтиб кетишга мажбур бўладилар.

7. Германия – Англия 4:1 (ЖЧ-2010) 1/8 финал
Ҳоллар: Клозе (20), Подолски (32), Мюллер (67, 70) – Апсон (37)

Африка мундиалининг нимчорак финалидаёқ ғолиблик учун даъвогарлик қилаётган иккита терма жамоа бир-бирига дуч келишди. Немислар 32 дақиқага келиб Клозе ва Подолскиларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Апсон ҳисобни қисқартиради. Кейинчалик Лемпарднинг аниқ голини Уругвайлик ҳакам Ларрионда кўрмай қолади. Натижада руҳан синиб қолган инглизлар яна икки бор жазоланишди. Мюллер 3 дақиқа ичида «дубл» қайд этиб, Англияни уйига қайтариб юборади.

6. Бразилия – Италия 4:1 (ЖЧ-1970) Финал
Голлар: Пеле (18), Жерсон (66), Жаирзино (71), Карлос Алберто (86) – Бонинсеня (37)

Мексикада кечган мундиалнинг финалига Бразилия ва Италия терма жамоалари етиб келишди. «Ацтека»га 108 минг мухлис ташриф буюради. Биринчи бўлимдан сўнг ҳаммаси жойида эди гўё. Пеленинг голига Бонинсеня жавоб қайтарди. Бироқ иккинчи бўлимда ҳаммаси тамомила ўзгариб кетди. Жерсон ва Жаирзино 5 дақиқа ичида ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келишди. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Карлос Алберто италянларни «нокаут» ҳолатига туширди – 4:1 ва Бразилия жаҳон чемпиони.

5. Венгрия – ГФР 8:3 (ЖЧ-1954) Гуруҳ босқичи
Голлар: Кочиш (3, 21, 67, 78), Пушкаш (17), Хидегкути (50, 54), Тот (73) – Пафф (25), Ран (77), Херманн (81)

Венгрия термаси Швейцариядаги мундиалнинг гуруҳ баҳсларида немисларни қақшатқич мағлубиятга учратди. Биринчи таймда Кочишнинг «дубл»и Пушкашнинг бир голига Пафф битта гол билан жавоб қайтаради. Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футбол намойиш қилишди. Натижада Венгрлар рақибларини асло аяб ўтиришмайди. Бу Венгрияликларнинг «олтин авлоди» эди. Хали ушбу жамоалар финалда ҳам бир-бирларига дуч келиб, немислар бу дахшатли мағлубият учун ўч олишларини ҳеч ким билмаган эди.

4. Хорватия – Германия 3:0 (ЖЧ-1998) ¼ финал
Голлар: Ярни (45+3), Влаович (80), Шукер (85)

Франциядаги мундиалда Хорватлар ҳақиқий кашфиётга айланишди. Чорак финалда улар ўз йўлларидан қудратли немис машинасини олиб ташлашга муваффақ бўлишди. Биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида Ярни ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи таймда кўпчилик Германия ўзига келиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмайди деб кутган бир паллада, хорватлар иккинчи голни ҳам уришди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Давор Шукер 3 голни киритиб немис машинасини нокаутга учратган ҳолда хорватларни ярим финалга олиб чиқди.

3. Германия – Аргентина 4:0 (ЖЧ-2010) ¼ финал
Голлар: Мюллер (3), Клозе (68, 89), Фридрих (74)

ЖАРда кечган жаҳон чемпионатининг плей-оффида немисларни тўхтатишнинг иложи йўқдек эди. Нимчоракда инглизларни зор қақшатган немис машинаси, чорак финалда Лео Месси бошчилигидаги Аргентинани «кўрмай» ўтиб кетди. 3 дақиқадаёқ Мюллер ҳисобни очишга муваффақ бўлади. Иккинчи бўлимда Фридрих битта ва Клозе иккита голга муаллифлик қилишди ва Германияни ярим финалга олиб чиқишга муваффақ бўлишди.

2. Франция – Бразилия 3:0 (ЖЧ-1998) Финал
Голлар: Зидан (27, 45+1), Пети (90+3)

Францияда кечган жаҳон чемпионатининг финалига мезбонлар ва амалдаги чампион Бразилия терма жамоаси етиб келишди. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб бўлинган эди. Зидан иккита эгизак гол киритиб французларга узоқ кутилган чемпионликни туҳфа этишга анча яқинлашди. Ўйин охирларида эса Пети Бразилияни биратўла нокаут ҳолатига учратди. Шу тариқа Франция ўз тарихида илк бора жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

1. Голландия – Испания 5:1 (ЖЧ-2014) Гуруҳ бсоқичи
Голлар: ван Перси (44, 72), Роббен (53, 80) де Врей (64) - Алонсо (27 пеналти)

Қаторасига 3 та йирик турнир (2 та европа чемпионати ва 1 та жаҳон чемпионати)да зафар қучган Испанларнинг эртаги тугашига голландлар сабабчи бўлишди. Бразилиядаги мундиалнинг дастлабки ўйинида Испанлар ҳаммасини яхши бошлашди. Алонса пеналтидан ҳисобни очди. Бироқ шундан кейин лолалар юрти вакилларини тўхтатиб қолишнинг иложи топилмади. Роббен ва Ван Перси «дубл»га эришишди, Врей эса битта гол киритди. Ҳисоб эса дахшатли кўриниш олган эди – 5:1. Ҳа, футбол тожини ҳеч кимга бермай, дунё футболида ҳукмронлик қилиб келаётган «Қизил фурия»ни бундай аянчли тарзда мағлубиятга учрашини, ҳеч ким кутмаган эди. Испания Бразилияда бўлиб ўтган иккинчи мундиалда ҳам йирик тарзда мағлубият аламини чекиб кўрди. Бироқ буниси ҳаммасидан ҳам аламли эди.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 17:08, 07.07.2014.
Ўқилди: 6871 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.