Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ЖЧ-2014: Антиқа соч турмаклари

Баҳо:
+ | -

Бу йилги жаҳон чемпионати бир-биридан қизиқ ҳолатларни тақдим этди. Чет спорт нашри “БИЗНЕС Online” ана шундай ҳолатлардан бирига эътибор қаратди. Яъни у мундиалнинг энг антиқа 15 соч турмакларини эълон қилди.

Нашрнинг эътиборини дастлаб ивуарлик ҳужумчи Жервиньо тортди. Унинг соч турмаги ҳақиқатан ҳам ажабтовур.


Ивуарлик ҳимоячи Серей Ди ҳам рўйхатдан жой олди. Таъкидлаш керак, бу футболчи нафақат ғалати соч турмаги, балки мадҳия айтилаётганда кўз ёшларини тия олмаслиги билан ҳам ёдда қолди.


Португалиялик юлдузнинг хаста болакайга атаб қилдирган ушбу соч турмаги аллақачон машҳур бўлиб улгурди. Роналду болакайга ёрдам бериш учун шунинг 83 минг евро миқдоридаги пулни ҳам ҳадя қилди.


Жермейн Жонс АҚШнинг муваффақиятли ўйинига муносиб ҳисса қўшиш билан бирга, мана бу кўриниши билан ҳам мухлислар эътиборини тортди.


Эдисон Кавани машғулотлар вақтида узун сочини мана шу ҳолатда тартибга келтиришга мажбур бўлди. Ўйин вақтида эса бу соч турмагидан воз кечди.


Артуро Видалнинг соч турмаги ҳам ўзига хос.


Луиш Нани 17 рақамни жуда яхши кўради. Шунинг учун ҳам соч турмагида айнан ана шу рақамни акс эттирди.


Камерунлик ҳимоячи Бенуа Эссу-Экотто ҳар доим ҳурпайган сочлари билан фахрланиб юришини таъкидлайди. Буни қарангки, у мундиалда ҳам шу кўринишидан фоз кечмади.


Рауль Мейрейлешнинг бу турмаги қайсидир маънода номутаносибликни юзага келтирган, соқол билан ғалати кокилча бир-бирига мос тушмаган. Лекин Раул ўзининг бу кўринишини жуда ёқтиради. Ўзининг таъкидлашича, узун соқол унга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди, аксинча ўзига хос салобат бағишлайди.


Бакари Санья товланиб турувчи бу соч турмагини нигериялик собиқ футболчи Тарибо Уэстга ҳавас қилиб танлаганини таъкидлайди. Айни дамда ушбу кўриниш Бакарининг рамзига ҳам айланиб улгурди.


Поль Погбанинг соч турмаги ҳам ғалати кўринишда.


Георгиос Самарас грециялик футболчининг мана бу ташқи кўриниши унга улуғвор, илоҳий тус беради. Унинг кўриниши бир қарашда тарихда кўп таърифланган мабудларни ҳам эслатиб юборади. Эҳтимол, бу Юнонистонда маъбудлар билан боғлиқ афсоналар кўплиги туфайлидир.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:30, 16.07.2014.
Ўқилди: 29281 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.