Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

ЖЧ-2014 рекордлари

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатида бир қанча рекордлар янгиланди. Рақамлар билан танишинг:

171 – Бразилиядаги ЖЧда дарвозаларга шунча гол киритилди. Бу орқали ЖЧ-1998 рекорди такрорланди.

90 – “Барселона” клуби «Ливерпуль» ҳужумчиси Луис Суаресга 90 миллион евро таклиф қилди. Ушбу шартнома ЖЧдан кейин амалга оширилган энг йирик трансферга айланди.

43 ёш ва 3 кун – Колумбия терма жамоаси дарвозабони Фарид Мондрагон Японияга қарши ўйинда майдонга тушган куни шундай ёшди эди. Бу орқали ЖЧларида ўйнаган энг қария футболчига айланди.

37 км/соат –Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Арьен Роббен шундай тезликда Испания терма жамоаси томон югурди ва ушбу ҳужумни гол билан якунлади. Бу ЖЧларининг рекорд тезлиги ҳисобланади.

23 – Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал мусобақа давомида барча 23 нафар футболчидан фойдаланган биринчи мураббийга айланди.

16 – АҚШ  терма жамоаси дарвозабони Тим Ховард Бельгияга қарши ўйинда шунча “сэйв” (тўпга ташланиш)ни амалга оширди. Бу дарвозабонларнинг Мундиалдаги рекорди ҳисобланади.

16 – Германия терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе ЖЧларининг энг яхши тўпурарига айланди. У 4та Мундиал давомида урган голлари сони 16тага етди.

14 – Мусобақа ташкилотчилари ушбу мусобақа учун 14 миллиард доллар сарфлашди. Бу кўрсаткич ЖАР-2010га нисбатан 8 миллиард долларга кўп.

9 – Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов ЖЧларида 9та ўйинни бошқарган дастлабки ҳакамга айланди. Бу ҳам Мундиал рекорди ҳисобланади.

9 – Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес италиялик ҳимоячи Жоржо Кьеллинининг елкасини тишлагани учун ФИФА томонидан терма жамоанинг 9та ўйинига дисквалификация қилинди. Бу ЖЧлари тарихидаги энг узоқ муддатли дисквалификация ҳисобланади.

8 – гуруҳ босқичининг саккиз ғолиб жамоаси чорак финалга чиқишди. Аввалги мусобақаларда бундай ҳолат кузатилмаганди.

5 – Италия дарвозабони Жанлуижи Буффон мексикалик Антонио Карбахаль ва германиялик Лотар Маттеус рекордини такрорлади. Ҳар учала футболчи 5та Мундиалда иштирок этишган.

4 – Мирослав Клозе ЖЧлари тарихида 4та медални қўлга киритган биринчи футболчига айланди. У ЖЧ-2002да кумуш, ЖЧ-2006 ва ЖЧ-2010да бронзага эга бўлганди. Бу сафар унинг кўксини олтин медаль безади.

4 – Мексикалик Рафаэль Маркес 4та ЖЧда ўз жамоасига сардорлик қилган дастлабки футболчига айланди.

3 – Гана терма жамоаси футболчилари 3 миллион доллар мукофот пули талаб қилишди ва шунча миқдордаги нақд пул мезбон давлатга олиб келинди.

3 – Аргентина ва Германия терма жамоалари ЖЧлари финалида учинчи марта тўқнаш келишди. Бундан ташқари Бразилия ва Италия терма жамоалари финалда ўзаро 2 марта тўқнаш келишган.

3 – Европа кетма-кет 3та ЖЧда чемпионликни қўлга киритган биринчи қитъага айланди. (2006 — Италия, 2010 – Испания).

1 – Германия терма жамоаси Америка қитъаси ўтказилган ЖЧда чемпионликни қўлга киритган дастлабки жамоага айланди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:28, 17.07.2014.
Ўқилди: 9805 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик