Давралар оралиғидаги иккинчи йиғинни Тошкентда ўтказаётган “Нефтчи” синов-назорат ўйинларига катта эътибор қаратмоқда. Куни-кеча Чирчиқ шаҳрида “Металлург” билан куч синашган фарғоналиклар кеча биринчи лига вакили “Қўқон-1912” билан ҳам синов-назорат ўйинини ташкил этди.
“Қизилтоғ” шаҳарчасида ўтказилган учрашувда томонлар дурангга имзо чекди.
Мазкур баҳсда ҳам бош мураббий Мурод Исмоилов футболчиларни икки таркибга ажратган холда, ҳар бир бўлимда биттадан таркибни синаб кўришга қарор қилди.
Назорат ўйини
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” 1:1.
Тошкент. “Қизилтоғ” стадиони.
Ҳакам: Виктор Серазетдинов.
Голлар: Шерзод Ҳакимов – Азиз Тўхтабоев.
“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Камрон Кападзе, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилёрбек Ирматов, Сайдулло Раҳматов, Иззат Ғаниев, Александру Оника, Отабек Зокиров, Акмал Холматов, Андрей Акопянц, Носир Отақўзиев.
Иккинчи бўлимда тушганлар: Сардор Қобулжонов, Иқбол Бобохонов, Руслан Мелзиддинов, Абдуллоҳ Олимов, Вячеслав Пономарёв, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Умид Қодиров, Павел Смоляченко, Шерзод Ҳакимов, Рўзимбой Аҳмедов.
“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Ҳасан Эргашев, Хуршид Узоқбоев, Рустам Ашурматов, Фурқат Ҳасанбоев, Анвар Раҳимов, Пўлат Қирғизов, Авазхон Маматхўжаев, Маъруф Зокиржонов, Азиз Тўхтабоев, Отабек Ҳайдаров.
Захира: Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Александр Критинин, Даврон Маматов, Жалил Кимсанов, Нодир Қўзибоев, Баҳодир Акрамов, Абдуллажон Мирзаев, Раҳматулло Мелибоев. Муҳаммаданас Ҳасанов, Сардор Соибов, Лазиз Сафоев, Омон Абдуғаниев.
Таркибдаги сўнгги ўзгариш деб Камрон Кападзенинг “Нефтчи” йиғинига келиб қўшилганини айтиш мумкин. Ушбу футболчи “Қўқон-1912” га қарши кечган синов-назорат баҳсида майдонга тушди.