Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

«Динамо» - «Машъал»га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

«Динамо» жамоаси иккинчи даврага тайёргарлик кўриш доирасида 19 июль кунидан Тошкентда тўпланди. Иккинчи босқич ўқув-йиғин машғулотларида асосий эътибор назорат учрашувларига қаратилиши кўзда тутилган.

Ушбу режа асосида самарқандликлар 22 июль куни Тошкентда дастлабки назорат баҳсида майдонга тушди. Шу куни "Динамо"га Муборакнинг «Машъал» клуби рақиблик қилди.

Ўйиндаги ҳисобни 23-дақиқада «Динамо»нинг тажрибали ҳужумчиси Зайниддин Тожиев киритди. Аммо бўлим сўнггида воҳаликлар сафида кўрикдан ўтаётган Тоби Эбах мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда эса ҳар икки жамоа ҳам бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Натижада учрашувнинг 60-дақиқасида Муйдин Мамазулунов ўртоқлик учрашувининг «Машъал» фойдасига ҳал бўлишини таъминлади.

Шуни ҳам қайд этиш жоиз, «динамочилар» ўйиннинг сўнгги ўн дақиқалигини бир киши кам бўлиб ўтказишди – Абдулло Набиев ёш ҳакам Шерзод Қосимов томонидан майдондан четлатилди.

Назорат учрашуви. 22 июль (сешанба)
Тошкент, «Бунёдкор» академияси майдони.
«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ» - 1:2 (1:1)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)
Голлар: Зайниддин Тожиев (23) - Тоби Эбах (44), Мўйдин Мамазулумов (60).
Четлатиш: Абдулла Набиев (80)
«Динамо»: Андрей Мельничук, Асрор Алиқулов, Илдар Маматказин, Аваз Агалиев, Фирдавс Абдусалимов, Комил Шарофутдинов, Искандар Холмирзаев, Ғулом Урунов, Абдулла Набиев, Саънат Шихов, Зайниддин Тожиев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Игорь Михайлов, Турғун Қобилов, Бунёд Исроилов, Саддам Боймаматов, Акмал Бозоров, Акбар Сиддиқов, Миркомил Локаев.
«Машъал»: Ботир Носиров (Жавоҳир Илёсов, 75), Ғиёс Комилов, Сирож Ҳамроев, Саламат Қутибоев, Шаҳзод Шаймонов (Зафар Тўраев 46), Жамшид Ҳасанов (Элдор Шомуродов 50), Аббос Шодмонов (Аббос Омонов 46), Андрей Деркач, Жаҳонгир Абдумўминов, Тоби Эбах (Отабек Шукуров 75), Зоҳир Қўзибоев (Муйдин Мамазулумов 46).

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Тошкентда яна иккита назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан, 24 июль куни «Пахтакор»га қарши ўйинда, 25 июлда эса «Навбаҳор» билан баҳс ўтказилиб, жамоа 26 июль куни Самарқандга қайтиб келади.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 10:37, 23.07.2014.
Ўқилди: 3280 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.