"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Хуан Мата "Лос-Анжелес Гэлакси" билан ўйиндаги ғалабадан сўнг (7:0) Андер Эрреранинг ўйинига юқори баҳо берди.
"У ажойиб ўйин ўтказди. Мен Андердан фақат хурсанд бўлишим мумкин. Биз майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам бир-биримизни яхши тушуняпмиз. У янги мавсумда жамоага катта фойда келтиради деган умиддаман", - дейди Мата.