"Милан" яримҳимоячиси Кейсуке Ҳонда янги мавсуум олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен таътилдан кечагина қайтдим ва жамоа машғулотларига қўшилдим. Янги мавсумга формамни тиклаш учун ишлашим керак.
"Милан" жамоа сифатида ривожланиши керак, деб ўйлайман. Биз ўтган йилдагидай ўйнамаслигимиз керак.
Мақсадларимиз? Кўрамиз. Ҳозир жамоада яхши кайфият ҳукм суряпти. Бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз лозим. Келгуси мавсум мен учун ҳам, "Милан" учун ҳам муҳим", - дея Ҳонданинг сўзларини келтиради Football Italia.













