"Реал" яримҳимоячиси Гарет Бэйл янги мавсумнинг биринчи расмий учрашувини сабрсизлик билан кутмоқда.
"Реал" АҚШда ўтаётга ҳалқаро чемпионлар кубоги мусобақасида "Интер" билан учрашади. Учрашув бугун Тошкент вақти билан 3:00да бошланади.
"Мавсумнинг биринчи учрашуви олдидан жуда ҳаяжондаман. Бу дақиқаларни бутун ёз бўйи кутдим", - деб ёзади Бэйл ўз твиттерида.