Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Украиналик ҳужумчи Александр Каблаш «Сўғдиёна» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна» бугун тўлиқ таркиб билан машғулотларда қатнашди. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада.

Бугунги машғулотларда Украиналик легионер ҳужумчи Александр Каблаш ҳам иштирок этди. У билан жамоа шартнома ҳам имзолади. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Каблаш давралар оралиғида «Навбаҳор» жамоаси йиғинидаги машғулотларда ҳам қатнашган эди. Футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда икки таймдан иборат ўйин ўтказишди.Шунингдек, техник ва тактик тайёргарликларга жиддий эътибор қаратилди. Якшанба куни бўлиб ўтадиган «Машъал» жамоасига қарши учрашувга жиддий ҳозирлик кўрилмоқда.

Биринчи давра якунлангач, танаффус даврида жамоа қароргоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва шароитлар анча яхшиланди. Вилоят ҳокими С.Исмоилов томонидан ҳам жамоага имкон қадар жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда жамоанинг олий лигадаги мавқиени яхши деб бўлмайди. Ушбу ҳолатни яхшилаш мақсадида вилоятдаги мутасаддилар ва жамоа раҳбарияти «Сўғдиёна»нинг олий лигада ўз ўрнига эга бўлишида барча чора-тадбирларни амалга оширишга бел боғлашган.

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 20:23, 01.08.2014.
Ўқилди: 3585 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.