Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Ўсмирлар олимпиадасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар

Баҳо:
+ | -
Жорий йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини 28 нафар ҳамюртимиз спортнинг 14 тури бўйича ҳимоя қиладилар.    Қуйида, Нанкин-2014 ўйинларига йўл оладиган спортчиларимиз ҳақида маълумотлар берилган:    Бадиий гимнастика    Давлятова Анора Борисовна – 1999 йилнинг 17 февраль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 17-25 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган XIII Осиё чемпионатида қўлга киритган. Анора Давлятова шахсий ҳисобда ўтказиладиган мусобақаларда ғолиблик учун кураш олиб боради.      Рустамова Комилабону Баҳодировна – 1999 йилнинг 31 декабрь куни Бухоро шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 17-25 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган XIII Осиё чемпионатида қўлга киритган. Комилабону Рустамова жамоавий ҳисобда ўтказиладиган мусобақаларда ғолиблик учун кураш олиб боради.      Рамазонова Сабина Нуруддиновна – 1999 йилнинг 22 январь куни Бухоро шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 17-25 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган XIII Осиё чемпионатида қўлга киритган. Сабина Рамазонова жамоавий ҳисобда ўтказиладиган мусобақаларда ғолиблик учун кураш олиб боради.      Райманова Гюзаль Шакировна – 1999 йилнинг 10 август куни Бухоро шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 17-25 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўртасида ўтказилган XIII Осиё чемпионатида қўлга киритган. Гюзаль Райманова жамоавий ҳисобда ўтказиладиган мусобақаларда ғолиблик учун кураш олиб боради.      Ирина Салех Гамаль – 1999 йилнинг 6 декабрь куни таваллуд топган. 2013 йилдан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 17-25 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган XIII Осиё чемпионатида қўлга киритган. Ирина Салех жамоавий ҳисобда ўтказиладиган мусобақаларда ғолиблик учун кураш олиб боради.      Тагаева Карина Ҳалил қизи – 1999 йилнинг 3 май куни Навоий шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 17-25 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган XIII Осиё чемпионатида қўлга киритган. Карина Тагаева жамоавий ҳисобда ўтказиладиган мусобақаларда ғолиблик учун кураш олиб боради.      Бокс    Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли – 1996 йилнинг 8 апрель куни Фарғона вилояти, Фурқат туманида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 10-25 апрель кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида қўлга киритган. Мазкур жаҳон чемпионатида Бектемир Мелиқўзиев -69 кг. вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган.      Латипов Сулаймон Неъматович – 1997 йилнинг 8 октябрь куни Бухоро шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 10-25 апрель кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида қўлга киритган. Мазкур жаҳон чемпионатида Сулаймон Латипов -49 кг. вазн тоифасида бронза медалга сазовор бўлган.      Мардонов Козимбек Кенжабой ўғли – 1997 йилнинг 8 декабрь куни Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 10-25 апрель кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида қўлга киритган. Мазкур жаҳон чемпионатида Козимбек Мардонов -75 кг. вазн тоифасида бронза медалга сазовор бўлган.      Оғир атлетика    Собиров Фарҳод Анвар ўғли – 1997 йилнинг 10 сентябрь куни Хоразм вилояти, Хива туманида таваллуд топган. Маълумки, оғир атлетика спорт турида ўсмирлар олимпиада ўйинларининг йўлланмалари жамоавий ҳисобда ўйналди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2013 йилнинг 6-14 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида иккита йўлланмага эга бўлдилар.      Эргашев Абдуллажон Адҳам ўғли – 1999 йилнинг 12 март куни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида таваллуд топган. Маълумки, оғир атлетика спорт турида ўсмирлар олимпиада ўйинларининг йўлланмалари жамоавий ҳисобда ўйналди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2013 йилнинг 6-14 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида иккита йўлланмага эга бўлдилар.      Абдуллаева Камила Абдуллаевна – 1997 йилнинг 12 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида таваллуд топган. Маълумки, оғир атлетика спорт турида ўсмирлар олимпиада ўйинларининг йўлланмалари жамоавий ҳисобда ўйналди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2014 йилнинг 1-12 март кунлари Таиланд давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида битта йўлланмага эга бўлди.      Академик эшкак эшиш    Абдужабборов Шаҳбоз Ўткиржон ўғли – 1996 йилнинг 6 сентябрь куни Сирдарё вилоятининг Боёвуд шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2013 йилнинг 13-17 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қўлга киритган.      Кульговая Юлдуз Жумабаевна – 1996 йилнинг 9 февраль куни Сирдарё вилояти, Ховос туманида туғилган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2013 йилнинг 13-17 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қўлга киритган.      Ўқ отиш    Скороваров Вадим Александрович – 1996 йилнинг 4 август куни Андижон шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 7-15 март кунлари Қувайт давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида 10 м. масофадан милтиқдан ўқ отиш бўйича ўтказилган мусобақада қўлга киритди.      Свечников Владимир Александрович – 1998 йилнинг 9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 7-15 март кунлари Қувайт давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида 10 м. масофадан тўппончадан ўқ отиш бўйича ўтказилган мусобақада қўлга киритди.      Спорт гимнастикаси    Қодиров Тимур Искандарович – 1997 йилнинг 2 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 7-14 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қўлга киритган.      Орлова Вероника Сергеевна – 1999 йилнинг 4 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 7-14 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қўлга киритган.      Юнон-рум кураши    Баҳромов Илҳом Исмоил ўғли – 1997 йилнинг 7 январь куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 8-11 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида қўлга киритган. Илҳом вазни 50 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида олтин медалга сазовор бўлди.      Алимов Абубакр Аҳмаджон ўғли – 1998 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 8-11 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида қўлга киритган. Абубакр вазни 69 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида кумуш медалга сазовор бўлди.      Сузиш    Пухнатий Артем Олегович – 1996 йилнинг 1 январь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини Беларуснинг Брест шаҳрида бўлиб ўтган лицензион мусобақада 200 метр масофага комплекс усулда сузиш мусобақасида қўлга киритди.      Правдивцев Андрей Владимирович – 1996 йилнинг 26 августида Тошкент шаҳрида туғилган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини Беларуснинг Брест шаҳрида бўлиб ўтган лицензион мусобақада 100 метр масофага брасс усулда сузиш мусобақасида қўлга киритди.      Таэквондо    Абдуллаева Умида Алишер қизи – 1997 йилнинг 27 июль куни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 20-21 март кунлари Хитой Тайпейида ўтказилган лицензион мусобақада биринчи ўринни эгаллаб қўлга киритган.      Дзюдо    Турсунов Сухроб Шокирович – 1996 йилнинг 14 октябрь куни Сурхондарё вилояти, Денов туманида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2013 йил 4-15 август кунлари Майами (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қўлга киритган. Сухроб мазкур жаҳон чемпионатида оғирлик вазни 66 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида 5-ўринни эгаллади.      Байдарка ва каноэда эшкак эшиш    Гулиев Артур Марленович – 1997 йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти, Тойтепа шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмаси Канада давлатида ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида қўлга киритилган.      Стол тенниси    Ким Регина Валерьевна – 1997 йилнинг 15 май куни Тошкент вилоятида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 2-8 апрель кунлари Таиланд давлатида ўтказилган халқаро турнирда қўлга киритган.      Аёллар кураши    Жуллибаева Шаҳодат Қуралбай қизи – 1998 йилнинг 31 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Таҳиатош шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 8-11 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида қўлга киритган. Шаҳодат мазкур қитъа чемпионатида -52 кг. вазн тоифасида бронза медали совриндори бўлди.      Трамполин    Бабаян Амиран Арсенович – 1998 йилнинг 7 январь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини 2014 йилнинг 22 май – 2 июнь кунлари Токио (Япония) шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида қўлга киритган. Мазкур мусобақада Амиран 4-ўринни эгаллади.  

 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:02, 05.08.2014.
Ўқилди: 9715 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.