«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Хави 16 йиллик профессионал фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Скоулз билан бир жамоада ўйнай олмаганидан афсусда эканини айтди.
«Ортга қараб Испания терма жамоаси ва Барселона сафида қўлга киритган ютуқларим билан фахрлансам арзийди. Терма жамоада ҳам, клубда ҳам ажойиб, буюк футболчилар билан тўп сурдим ва бу мен учун фахр», - дейди испаниялик футболчи.
«Балки фаолияти давомидаги ягона, мен учун кичик армон бўлиб қоладиган вазият - Пол Скоулз билан бир жамоада ёнма-ён ўйнай олмаганим бўлса керак. Гап шундаки, мен Барселонадан, Скоулз эса Манчестердан кетишни истамаганмиз», дейди Хави.













