Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Равшан Эрматов: "Аргентинанинг менга салбий муносабати ҳақидаги гаплар шунчаки миш-миш"

Баҳо:
+ | -

Равшан Эрматов Uz24.uz нашрига берган интервьюсида қандай қилиб халқаро даражадаги реферига айлангани, Марадонадан ҳакамлик учун миннатдорлик изҳори олгани, #IrmatovBest акциясидан руҳлангани ва бошқалар ҳақида гапириб берди.

Эрматов сўзларига кўра, 2002 йилда Ўзбекистонда ФИФА семинари бўлиб ўтган, ўшанда у кузатувчилар эътиборига тушиб, ФИФА ҳакамлари таркибига тавсия қилинган. «2003 йилда ёшлар жаҳон чемпионатида иштирок этганимдан сўнг, ЖЧ инструктор-ташкилотчилари диққатини тортдим», — деди у.

Шундан сўнг 2007 йилда Швейцарияда ЖЧ — 2010 учун ҳакамлар танловига қатнашган. «У ерда шотландиялик инструктор менга жаҳон чемпионати арбитрлигига кўп ҳам умид қилмасликни айтган эди, — деб эслайди Эрматов ўша пайтларни. — Бироқ орадан уч йил ўтиб (жаҳон чемпионати учун ҳакамлар уч йил давомида танлаб олинади), жаҳон чемпионатига борадиган ҳакамлар рўйхатидан ўрин олганимни билдим».

«Эрматов ўзи ким? У қаердан келган? Ўзбекистон қаерда ўзи?»

2010 йилги Жаҳон Чемпионатидан аввал биз тўрт ой давомида тайёрландик. ФИФА ташкил қилган семинарларнинг барчаси тугагач, 6 июнь куни бутун ҳакамлик кенгаши йиғилди. Ўшанда Африка кенгаши вакиллари бизнинг бригадамиз очилиш учрашувини бошқаришини айтди. Аввалига ҳеч ким бунга тушунмай, жимгина ўтирди, бу янгиликни уч марта такрорлашганидан сўнг ҳамма ўрнидан туриб, бизни олқишлай бошлади.

Эртаси куни эрталаб пресс-атташе менга бир даста газета келтириб берди. Уларда бизга аталган салбий фикрлар бор эди. Мақолалар «Эрматов ўзи ким? У қаердан келган? Ўзбекистон қаерда ўзи?» каби саволлар билан тўла эди. Матчда хатога йўл қўймаслигим жуда муҳим эди. Кейинроқ бизни турли ўйинларга белгилай бошлашди ва салбий фикрлар аста-секинлик билан ижобий томонга ўзгара бошлади.

«Роббенни симуляциялар ҳақида огоҳлантиргандим»

Ўйин давомида биз тўпдан 10 метр масофада бўлишимиз керак. Бир матчнинг ўзида 18 километргача масофани югуриб ўтамиз. Юрак сониясига 3 марта уради. Мана шундай режимда 90 дақиқа, баъзан 120 дақиқа ишлаймиз. Бу 2000 килокалорияни сарфлашимизни таъминлайди. Бу организм учун стрессдир. Шу билан бирга, югураётган пайтимизда футболчиларнинг барча ҳаракатларини кузатишимиз ва сониялар ичида қарор қабул қилишимиз керак. Жамоалар ўйинчиларини ҳам диққат билан ўрганамиз.

Ўйиндан икки-уч кун олдин барча матчларни қайта кўриб чиқамиз ва ҳар бир ўйинчининг хатти-ҳаракатларини ўрганамиз. Сўнгги пайтларда биз футболчилар томонидан кўплаб симуляцияларга гувоҳ бўлаяпмиз. Бу орада таъкидлашим жоиз, ЖЧ — 2014’да Коста-Рика ва Голландия ўйинига тайинланганимда, барча матчларни кўриб чиқиб, Арен Роббенни энг хавфли ўйинчи деб топдик.

Матч олдидан мен Роббеннинг ёнига бордим ва унинг дунёдаги энг намунали футболчи эканлигини, барча футболчилар унга ўхшашга интилишини айтдим. «Одамлар сени голларинг, маҳоратли дриблингинг учун яхши кўришади, симуляцияларинг учун эмас», — дедим. Биринчи таймдан сўнг Роббен ёнимга келиб симуляция қилмоқчи бўлганини, бироқ мен ундан кўз узмаганимни айтиб ҳазиллашди. Мен кулиб юбордим. Агар у ўшанда симуляция қилишга уринганида иккинчи сариқ карточкани оларди ва кейинги матчга қўйилмасди.

«Бизнинг хатойимиз туфайли голни ҳисоблашмади»

2014 йилги жаҳон чемпионатида белгиланган оффсайд туфайли гол ҳисобга олинмаган эди. Швейцария — Эквадор ўйинининг 75-дақиқасида лайнсмен байроқни кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини эълон қилди. Мен ўшанда Баҳодирдан «Бунга аминмисан?» — деб сўрадим ва ижобий жавоб олдим.

Биз хатолик бўлганини хаёлимизга ҳам келтирмасдан ўйинни давом эттирдик. Матч якунлангач, норвегиялик ҳакам биз хато қилганимизни айтди. Бахтимизга, ўйинда голи ҳисобга олинмаган Швейцария ғалаба қозонди.

«Месси огоҳлантириш олганидан сўнг хатосини тушунди»

Ҳакам сифатида майдонга тушганингда, «юлдуз»ларнинг у ерда ўйнаши ҳақида ўйламайсан. Бунда барча тенг бўлиши керак. Албатта ким хавфли ўйнаётгани, ким муаммо келтириб чиқариши мумкинлигини хаёлда тутиш керак. Бироқ ҳакам учун ҳар бир матчда оқ ва қизил формалардаги иккита жамоа ўйнайди холос. 2010 йилда Месси билан ҳам худди шундай бўлди.

Шуни қўшимча қилишим керакки, у инглиз тилида гаплаша олмайди, фақат испанчани билади. Мен эса испан тилида гапира олмайман. Шунинг учун унга хатоликлари ҳақида тушунтириб бера олмадим. Бироқ у огоҳлантириш олганидан сўнг ўз хатоларини тушунди.

Жанубий Африка Республикасида 2010 йилги жаҳон чемпионати таассуротлари билан бўлишар экан, Равшан Эрматов Аргентина иштирокидаги ўйинлардан бири сўнгида терма жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Марадона майдонга тушиб, ҳакамлик учун миннатдорчилик тариқасида унинг қўлини сиқиб қўйганини ёдга олди. «Бунинг Аргентина мағлубиятидан кейин содир бўлганини ҳам ҳисобга олиб, у бизнинг ҳакамлигимиздан норози бўлмаганини хулоса қилиш мумкин, — деди у. — Шундай экан, Аргентинанинг бригадамизга нисбатан салбий муносабати ҳақидаги миш-мишлар ҳеч қандай асосга эга эмас».

Шунингдек, Эрматов #IrmatovBest акцияси ҳақида Бразилияда эшитиб, боши кўкка етганини, кайфияти кўтарилиб, руҳланганини таъкидлади. «Бразилияда ҳам бу билан қизиқиб қолишди ва мендан мамлакатимизда ушбу акция билан боғлиқ нималар бўлаётгани ҳақида сўрай бошлашди, — деди у.— Ушбу акцияда қатнашганларнинг барчасига миннатдорчилик билдириб қоламан!»

Манба: www.uz24.uz
Киритилди: 09:32, 08.08.2014.
Ўқилди: 6058 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.