Reklama
Янги етакчи LG G3 смартфони ўзида энг сўнги технологик ишланмаларни, замонавий ва ихчам дизайнни, шунингдек интуитив, тушунарли фойдаланувчи интерфейсини жамлаган. Компания муҳандислари ўз олдиларига нафақат кўп функцияли «ақлли» смартфонни яратишни, балки уни оддий ва осон тушуниладиган қилиб яратиш учун ҳамма нарсани пухта, миридан-сиригача ўйлаб чиқишган. Натижада, улар чиндан ҳам ажойиб маҳсулот яратишди!
Ташқи кўриниши
Етакчи смартфон дизайнини LG компаниясининг ўзида Floating Arc деб аташади, у эргономик эгиклиги-ю нозик қирралари билан фарқланиб туради. Шунинг ҳисобига уни қўлда ушлаш жуда қулай. Орқа қопқоғининг юзаси металлашган текстурага эга бўлиб, ёқимли ғадир-будирлик мавжуд. Қўлингизга олганингизда материали ғашингизга тегмайди, унда деярли из қолмайди, майда едирилишларни эса фактураси яшириб туради. Аппаратнинг олд юзаси Native Damage Resistance технологияси билан Corning Gorilla Glass 3 пишиқ ойнадан ишланган бўлиб, у смартфон эътиборсизлик билан сумкада калитларга қўшиб ёки чўнтакда танга-чақалар билан бирга олиб юрилганда, дисплейни майда тирналишлардан сақлайди. LG G3 нинг қалинлиги бор-йўғи 8,9 мм бўлиб,вазни эса атиги 149 г.
Rear Key смартфонни бошқариш тугмачалари орқа панелга ўтказилган. Ушбу муҳандислик ечими жаҳон бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилгандан сўнг қабул қилинган бўлиб, тадқиқотлар мобайнида йирик габаритлар туфайли кўпчилик фойдаланувчиларга блокировка ва овоз клавишларини бошқариш жуда ноқулай бўлганлиги аниқланган. Қурилмани доим икки қўллаб ушлаб туриш ёки кафтингизга қўйишингиз керак бўлган. Энди эса смартфон эгаси ундан фойдаланганда ҳеч бир ноқулайлик сезмайди.
Тавсифлар
Бу модель компаниянинг етакчи модели бўлганлиги учун G3 нинг техник таркиби ҳам типик тавсиф ва функциялардан иборат. Аппарат энг сўнги оператив тизим Android 4.4.2 KitKat бошқарувида ишлайди. Бундан ташқари лойиҳа ишлаб чиқувчилари унга LG компаниясининг бирон-бир смартфонида қўлланилмаган янги махсус лаунчер киритганлар. Интерфейс аввалги версияларидан анча-мунча фарқланади. Биринчидан, барча ёрлиқлар «ясси»ланди – бу замонавий тенденция, ахир фойдаланувчиларга энди реал олам элементларини эслатиш шарт эмас. Иккинчидан, барчаси чиройли, оддий ва анча-мунча енгиллашди. Чиройли виджетлар, анимация ва чўзилиш эффектлари исталган фойдаланувчини ром этади.
Функционаллик йўналишидаги яна бир қулайлик аввалдан қўйилган, фойдаланувчи ортиқча деб ҳисоблайдиган деярли барча иловаларни ўчириш ҳисобига хотирани оптималлаштиришдир. Сизга «қариндош» иловалар керак эмасми? Ҳеч ташвишланманг – уларни шунчаки ўчириб ташланг. Бошқа смартфонларда бундай имконият мавжуд эмас.
LG G3 тўрт ядерли кучли процессор Qualcomm Snapdragon™ 801 га асосланган, уларнинг ҳар бири 2.5 ГГц ли такт частотасида ишлайди. Агар қурилмага қўшимча қувват керак бўлмаса, фойдаланилмаган ядерлар энергияни тежаш учун уйқуга кетади. Шунингдек, 3000 мАч лик алмаштирилувчи батарея қувватини сақлаш учун махсус режим ўрнатилган, у қувватни, ёрқинликни автоматик равишда созлашни чеклайди ва айрим хизматларни, шу жумладан, Wi-Fi ва GPS қидиришларини ўчириб қўяди.
Қурилманинг фаол хотираси 2 ГБ, фойдаланувчиларнинг ўз файлларини юклашлари учун махсус сақлаш жойи эса 16 ГБ ни ташкил этади. Шунинг
дек, хотирани SD карта ёрдамида кенгайтириш учун 128 ГБ лик жой мавжуд! Қўшимча устунликлар сифатида NFC чип борлигини ва симсиз қувватланиш имкониятини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Асосий тавсифлар:
· Чипсет: Qualcomm Snapdragon™ 801 (тўрт ядерли, 2,5 ГГц гача )
· Дисплей: 5.5-дюймли Quad HD IPS (2560 х 1440, 538ppi)
· Хотира: 16GB EMMC ROM / 2GB фаол хотира DDR3 / слот MicroSD (128 GB макс)
· Камера: 13.0MP асосий, OIS + ва лазерли автофокуси билан / Фронталлиги 2.1MP
· Батарея: 3000 мАч (алмашинувчи)
· Операцион тизим: Android 4.4.2 KitKat
· Ўлчамлари: 146,3 х 74,6 х 8,9 мм
· Вазни: 149 грамм
· Тармоқ: 4G / LTE / HSPA + 21 Мбит (3G)
· Уланиш: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Bluetooth Смарт Ready (apt-X), NFC, SlimPort, A-GPS/Glonass, USB 2.0
Экран
LG G3 смартфонининг алоҳида фахри унинг дисплейидир. Ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, бу бутун дунёдаги «ақлли» телефонлар орасидаги энг яхши экран. Диоганали 5,46-дюймли Quad HD дисплей IPS технологиясида бажарилган бўлиб, 2560х1440 нуқта ечимига эга, пикселлар зичлиги 538 ppi. Таққослаш учун бу ечим HD дан тўрт баробар ва Full HD дан деярли 2 баробар ортиқ. Бу жуда юқори даража бўлиб, исталган тасвирни энг майда деталларигача кўра олишга имкон беради.
OIS камера ва лазерли автофокус
G3 фахрланиши учун яна бир сабаб дунёда биринчи бўлган 13 Мп ли камерадир, унинг OIS+ икки ўқли оптик стабилизатори мавжуд, уни ишга туширишда лазерли фокуслаш ёрдам беради. Бир пайтнинг ўзида ҳам вертикал, ҳам горизонтал стабиллаштириш етарлича ёруғлик бўлмаганда ҳам аниқ суратлар олиш учун имкон беради. Суратга олиш жараёнида камеранинг чап томонида жойлашган лазердан чиқаётган қизил нурларни кўришимиз мумкин. Фокусга олиш тезлиги атиги 0.276 сонияни ташкил этади! Сиз ҳаттоки кўзингизни очиб-юмишга ҳам улгурмасингиздан туриб, камера сизга керакли суратни олиб бўлади.
Шунингдек, унда ранглар берилишини тўғрилаш учун қўшалоқ ёритгич мавжуд. Ёритгичнинг битта диоди нисбатан совуқ нур таратса, иккинчиси таратадиган нур илиқроқ бўлади. Шунинг ҳисобига рангларнинг аъло даражада берилишига эришилади. Киритилган HDR режими ёруғликка қарши ва кескин контрастли ўтишлар билан суратга олишда ёрдам беради. Камера интерфейси фойдаланувчини бирталай турли-туман созлашлар билан чалғитмаслик учун жуда оддий танланган. Фокуслаш нуқтасини танлаб олсангиз бас, қолганини камеранинг ўзи ҳал қилади. Бундан ташқари, смартфон UHD сифати билан ҳамда секинлаштирилган съемка билан видеога олиш маҳоратига эга.
Фронтал камерага келсак, унинг ҳам лазерли фокуси мавжуд, унинг кенгайиши 2,1 МП. Энди «селфи» ни амалга ошириш янада қулайроқ бўлди, чунки мукаммаллаштирувчи муҳандислар фойдаланувчиларни ишга тушириш тугмачасини босишдан озод этдилар. Сизнинг бор-йўғи қиладиган ишингиз – кафтингизни объективга кўрсатиб сиқишингиз керак, холос. Камера шу заҳоти суратга олиш учун тескари санашни ишга туширади.
Фойдали функциялар
LG G3 дўстларга қўнғироқлар ҳамда видеога ва суратга олишлар оралиғидаги танаффусларда ўз эгаларини «ақлли» смартфондан 100% фойдаланишга имкон берувчи бирталай фойдали функциялари билан хушнуд этади.
Тақдим этилаётган технологиялар ичидан қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:
· Knock Code: Энди экранга тақиллатиш орқали блокировкалаш кодини белгилашингиз, шунингдек меҳмонлар учун хусусий режимни ёқишингиз мумкин. Knock Code блокировкадан чиқаришнинг патентли технологияси энг ишончли технологиялардан. Турли хил енгил тегинишларнинг камида 80 минг варианти – смартфонни банкдаги сейф каби ишончли ҳимоялайди.
· «Ақлли клавиатура»: Янги дизайндан ташқари G3 шунингдек, янги, ўргана оладиган, янада қулай клавиатурага эга бўлди. Унинг ўлчамини баландлиги бўйича ўзгартириш мумкин, бу адашиб тушишлар сонини камайтиради, фойдаланувчи клавишларга қарашни камайтириш учун керак сўзларни оддий силлиқ ҳаракатлар билан танлаш мумкин. «Ақлли клавиатура» туфайли хабарлар теришда хатолар сони камаяди.
· «Ақлли огоҳлантиришлар»: фойдаланувчилар LG G3 билан ҳамиша воқеалардан огоҳ бўлиб турадилар. «Ақлли огоҳлантиришлар» нима қилиш лозимлигини мунтазам эслатиб туради: Агар туннинг иссиқ бўлиши кутилаётган бўлса, кечки уйқудан олдин сув ичиш, смартфонни зарядкага қўйиш; чиқаётганда соябонни олиш ёки ўтказиб юборилган қўнғироққа телефон қилиш, Қулай ва жуда фойдали.
Хулоса
G3 етакчи модели ўзининг типик тавсифлари ва функцияларига кўра бозордаги энг яхши смартфонлардан биридир. Ушбу аппаратда компаниянинг ажойиб дизайн, юқори даражадаги техник таъминланганлик ва фойдаланиш ёқимли ва қулай бўлган турли-туман фойдали функциялар гулдастасини ўз ичига олган барча ютуқлари жамланган.
Сиз LG нинг бошқа маҳсулотлари билан LGblog.uz блогимизда танишишингиз мумкин.