Олий Лига 15-туридан ўрин олган яна тўрт учрашув ўз ниҳоясига етди.
Турнинг марказий ўйинларидан бири "Пахтакор"да бўлиб ўтди ва унда "Пахтакор" "Нефтчи" устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг, "Пахтакор"нинг турнир жадвалидаги очколари сони 39тага етди ва улар айни дамда яна пешқадамликни ўз қўлига олдилар. Турнир жадвали пешқадами бўлиб келган Тошкентнинг "Локомотив" клуби эртага Қаршида "Насаф"га қарши майдонга тушади.
Жиззахда "Сўғдиёна" ва "Олмалиқ" клублари ўртасида кечган ўйинда ҳисоб очилмаган - 0:0.
"Металлург" ўз майдонида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган бўлса, "Андижон" ўз уйида узоқ кутилган ғалабасига эришди ва "Қизилқум" устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди..
ОЛИЙ ЛИГА, 15-ТУР.
9 август.
“АНДИЖОН” – “ҚИЗИЛҚУМ” – 2:0
Голлар: А. Абдуқодиров (30), А. Ибрагимов (44)
“МЕТАЛЛУРГ” – “ДИНАМО” – 3:0
Голлар: Д. Каримов (39), С. Мамдалиев (56, 90)
“СЎҒДИЁНА” – “ОЛМАЛИҚ” – 0:0
“ПАХТАКОР” – “НЕФТЧИ” 1:0
Гол: В. Козак (58)