Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Шахмат. Эркаклар ғалаба қозонишди, аёллар мағлуб бўлишди

Баҳо:
+ | -

Норвегиянинг Тромсё шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида кеча 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Австралияга қарши баҳсда иштирок этган бўлса, аёллар терма жамоаси Испанияга қарши дона суришди.

Эркаклар
Кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин ниҳоят Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ғалаба нашидасини суришди. Рустам Қосимжонов ва Улуғбек Тиллаев ўз партияларини ғалаба билан якунлашди. Антон Филиппов ва Марат Жумаев рақиб билан дурангга имзо чекишди. Натижада 3-1, терма жамоамиз фойдасига.

Ушбу ғалабадан кейин жамоамиз 23-ўринга кўтарилди. Бугун шахматчиларимиз Финляндия билан баҳс юритишади. Мусобақада 56-рақам остида тартибланган финлар ҳозирча 39-ўринни эгаллаб  туришибди.

Эркаклар мусобақасида кеча пешқадам Озарбойжонни мағлуб этган Хитой 1-ўринга кўтарилиб олди (14 очко). Озарлар эса 4-поғонага тушиб кетишди. Франция ва Украина (ягона мағлубиятини Ўзбекистондан қабул қилган) 2 ва 3-ўринларда боришмоқда (13 очкодан).

Аёллар
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса иккита ғалабадан кейин мағлубият аламини тортди. Сарвиноз Қурбонбоева ва Ольга Сабирова испаниялик шахматчиларга ютқазиб қўйишган бўлса, Ирина Геворгян ва Севара Боймуродова дуранг ўйнашди — 1-3.

8-турдан кейин терма жамоамиз 29-ўринга тушиб кетди (10 очко). Бугун қизларимиз Кубага қарши дона суришади. Кубаликлар 19-рақам остида тартибланишган ва ҳозирда 27-ўринни банд этиб туришибди.

Аёллар мусобақасида Россия терма жамоаси ғолибликни қўлга киритишга жуда яқин туришибди. Улар барча ўйинларда рақибаларини мағлуб этишди ва 16 очко билан яққол пешқадам бўлиб туришибди. Хитой 14, Франция, Арманистон ва Украина 13 очкога эга бўлиб туришибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:38, 11.08.2014.
Ўқилди: 4085 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5577]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5160]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4193]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3498]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3055]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2569]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2507]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2500]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2339]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик