Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Шахмат. Ўзбекистон сўнгги тур олдидан 7-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 10-турида кучли рақиб устидан муҳим ғалабани қўлга киритди. Қизларимиз эса яна мағлубият аламини тортишди.

Эркаклар
Қосимжонов бошчилигидаги терма жамоамизга турнирда 11-рақам остида тартибланган ва ушбу баҳс олдидан 11-ўринда бораётган Голландия (Ўзбекистон эса — 33) рақиблик қилди. Недерландияликлар мағлубият ёки дуранг ҳақида ўйлашмади, улар партияларнинг охирига қадар ғалаба учун дона суришди. Аммо бизнинг шахматчилар ҳам асло бўш келишмади. Барча партиялар давомида бирорта шахматчи яққол устунликка эга бўлмади. Ўйинлар тенг суръат остида кечди. Рустам Қосимжонов ва Антон Филиппов рақиблари билан дурангга имзо чекишди. Марат Жумаев эса қора доналарда ўйнаб, баҳс давомида қийин аҳволда бўлишига қарамай, мураккаб ҳолатдан чиқиб кетди ва ўйинни дуранг билан якунлади.

Жаҳонгир Воҳидов чиройли ўйин олиб борди. Ҳар иккала шахматчи ҳужумкор тактика танлашди. Комбинацияларни тўғри танлай олган ҳамюртимиз ўйин сўнгида моддий устунликка эга бўлди. Рақиб пиёдаси фарзинга чиқиш арафасида Воҳидов руҳ билан голландиялик рақибини мот қилди. Якуний ҳисоб - 2,5-1,5.

Ушбу ғалабадан кейин терма жамоамиз 15 очко билан 7-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги турда Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонга қарши дона суради. Ҳиндлар турнирда 19-рақам остида сараланишган ва ҳозирда 8-ўринни банд этиб туришибди. Терма жамоамиз Ҳиндистон устидан ғалаба қозонадиган бўлса, мусобақани совринли ўринларда якунлаш имконияти ҳам йўқ эмас. Вакилларимиз 1 ва 2-ўринни эгаллаб турган Хитой ва Венгриядан атиги 2 ва 1 очко ортда қолишмоқда. 8та терма жамоа ҳисобида эса бир хил - 15тадан очко мавжуд.

Аёллар
Ўзбекистон терма жамоаси 10-турда Чехияга қарши баҳсда иштирок этди ва 1,5-2,5 ҳисобида имкониятни бой берди. Сарвиноз Қурбонбоева ва Моҳинур Қаҳрамонова имкониятни бой беришган бўлса, Ирина Геворгян эса рақибни мағлуб этди. Севара Боймуродова дуранг натижа қайд этди.

Ушбу мағлубиятдан кейин терма жамоамиз 33-ўринга тушиб кетишди. Қизларимиз сўнгги турда Туркияга қарши баҳс олиб боришади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:33, 13.08.2014.
Ўқилди: 5270 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6588]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2577]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1702]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1662]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1530]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1526]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1482]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1481]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1480]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1400]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик