Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес яна футболга қайтгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Яна ўзимни ҳақиқий футболчидек ҳис қила бошладим. Тезроқ жамоадошларимга ердам берсам дейман. “Камп Ноу”да бўладиган илк ўйинда муҳлисларга ажойиб совға ҳозирлаб қўйганман. Ҳали олдинда бизни ажойиб мавсум кутиб турибди. Ишонаманки, “Барса” га албатта ёрдамим тегади”, дейди Суарес.